UZ

Сўнгги янгиликлар

13:09Тен Хаг Амрабат "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкинлигини айтди  0 13:06Шерзод Темиров "Атлетико Мадрид"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  0 12:47Жиззахдаги голларга бой драмада "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:22Артета: "Смит-Роу "Арсенал"дан кетганидан хафаман"  2 11:50Кроос телевидениеда ишлаш ҳақида: "Фалсафадан "дарс" беришни хоҳламасдим"  3 11:31Анри 1999 йил "Арсенал"га ўтиши ҳақида эслади: "Венгер мен шунчаки вақт йўқотаётганимни айтган"  4 10:49Ўсмирларимиз Тошкентда йиғинга киришди. Йиғин давомида бир қатор ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтади  1 10:20«Ливерпуль» Европа чемпиони учун 60 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:09ЎзФҲМ "Алё, рэф!"га қарши: ҳакамлар Суперлиганинг 14-туридаги учта ўйинда нечта хатога йўл қўйишди?  5 09:52«Бавария» футболчиси «Барселона»га ўтмоқда  3 09:23Марко Ройснинг янги жамоасининг номи маълум  1 08:50«Андижон» кечаги ғалабадан сўнг тарихий натижани қайд этди  5 08:21ЦСКА селекционер-мураббий Аббосбек Файзуллаевни Испаниянинг қайси жамоасида ўйнаб кетишини айтди  4 07:52Про лига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  3 07:20Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  4

Олий лига-2014. "Насаф" мавсумни ғалаба билан бошлади Янгиликлар

Олий лига-2014. "Насаф" мавсумни ғалаба билан бошлади

"Насаф" ўз майдонида "Динамо" клубини қабул қилди.
«Насаф» (Қарши) – «Динамо» (Самарқанд) 1:0
 Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Жалимов (Нукус).
Гол: Илҳом Юнусов (66).
"Насаф":
Элдор Суюнов, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Илҳом Шомуродов, Артур Геворкян, Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ҳамза Каримов, Фаррух Сайфиев (Кенжа Тўраев, 59), Азамат Алланиёзов (Улуғбек Дадабоев, 72).
"Динамо": Андрей Мельничук, Ильдар Маматказин, Санъат Шихов, Ғулом Ўрунов (Зайниддин Тожиев, 77), Акмал Холмуродов, Абдулло Набиев, Сирожиддин Сайфиев (Азамат Бобожонов, 72), Алишер Саматов, Комил Шарафутдинов, Аваз Агалиев, Фаррух Шотурсунов.
Огоҳлантиришлар: Фаррух Шотурсунов (17), Алишер Саматов (85)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин.

                                      ЯНГИЛАШ

90+2` Учрашув тугади! "Насаф" - "Динамо" 1:0!
90` Учрашувга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди!
89`
"Динамо" футболчилари иккинчи бўлимда дарвоза томон бирорта зарба беришгани йўқ.
88`
Кенжа Тўраев гол киритди. Лекин Равшан Эрматов бу вазиятда Кенжа ўйин қоидасини бузди деб топди ва голни инобатга олмади.
86` "Насаф" орадаги фарқни иккитага ошириши мумкин эди. Лекин захирадан майдонга тушган Улуғбек  Дадабоевнинг зарбасини Мельничук қайтариб қолди. Бугун "Динамо" посбони ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказмоқда.
85`
Алишер Саматов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
84`
"Насаф"нинг ҳужуми Шомуродовнинг ноаниқ паси туфайли тўхтаб қолди.
82`
Меҳмонларнинг ҳужуми узилиб қолди.
80`
Учрашувдаги кескинлик бироз пасайгандек.
77` "Динамо" да ўзгариш. Зайниддин Тожиев Ғулом Ўрунов ўрнида майдонда ҳаракат қилади.
75` "Насаф" таркибида навбатдаги ўзгариш. Азамат Алланиёзов ўрнида Улуғбек Дадабоев майдонга тушди.
72` "Динамо" таркибида ўзгариш руй берди. Сирожиддин Сайфиев ўрнида Азамат Бобожонов ўйинни давом эттиради.
71` Азамат Алланиёзов рақиб дарвозасини нишонга олди. Лекин бу вазиятда "Насаф" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди.
68`
"Насаф" яна олдинга бормоқда.
66` ГОООООООООЛ! Илҳом Юнусов! 1:0! "Насаф"нинг навбатдаги ҳужуми гол билан якунланди. Азамат Алланиёзов боши билан Илҳом Юнусовга тўпни ташлаб берди ва Илҳом жарима майдончаси олдидан кучли зарбаси билан ҳисобни очишга эришди.
65` "Насаф" таркибидан Артур Геворкян ва Шуҳрат Муҳаммадиева, "Динамо"дан Акмал Холмуродов ва Мельничуклар бугунги ўйинда яхши ҳаракат қилишмоқда.
62`
Меҳмонлар ўйиндаги вазият бироз юмшатишди.
61` "Динамо" ҳимоячилари ва посбони бугун анча фаол ҳаракат қилишмоқда.
59` Ўзгариш:
Фаррух Сайфиев ўрнига Кенжа Тўраев ҳаракат қилади.
58` "Насаф" жонланди! Ҳужумлар ёмғири! Илҳом Юнусовнинг чамаси 25 метрлар масофадан йўллаган зарбасини Андрей Мельничук бартараф этди! "Динамо" посбонига тасанно!
57` Хавфли вазият!!! Артур Геворкяннинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини Мельничук қайтариб юборди. Мельничукдан ажойиб сейв!
55`
Фаррух Сайфиев фоллик кўрсатди ва иккита рақибни алдаб ўтиб, рақиб жарима майдончасига кириб борди. Лекин "Динамо" ҳимоячиси тўпни Фаррухдан олиб қўйди.
51` "Динамо" биринчи бўлим сўнггидаги фаоллигини давом эттирмоқда.
48`
"Динамо" футболчилар ҳужум уюштиришди. Лекин "Насаф" ҳимоячилари бу вазиятда аниқ ҳаракат қилишди.
47` "Насаф" бурчак тўпи тепди.
46` Иккинчи бўлим бошланди!











45+2` Биринчи бўлим якунланди!
45`
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
41`
Ильдар Маматказинга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
40`
"Динамо" футболчилари анча жонланиб қолишди.
37` Сирожиддин Сайфиев ҳозир "Насаф"ни жазолаши мумкин эди. Унинг бош билан берган зарбасини Ҳамза Каримов дарвоза чизиғи олдидан қайтариб қолди. "Динамо"нинг илк хавфли ҳужуми.
36`
Артур Геворкян бугун бирин-кетин стандарт вазиятларини амалга оширмоқда. Лекин унинг узатиб бераётгани тўпларини "Динамо" ҳимоячилари бартараф этишмоқда.
34` "Насаф"нинг кетма-кет ҳужумлари давом этмоқда.
32` Артур Геворкян амалга оширган жарима зарбаси самарасиз якунланди.
30` Илҳом Шомуродов чап қанотда рақиб футболчисини доғда қолдирди ва тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Артур Геворкяннинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
29`
"Динамо" футболчиси Ғулом Ўрунов ўз жамоасининг илк зарбасини майдон марказидан йўллади. Ноаниқ. 
25` "Динамо" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.
24` "Насаф" бурчак тўпи ишлаб олди.
22` Меҳмонларнинг илк ҳужуми узилиб қолди. Абдулло Набиев бу вазиятда тўпга қўли билан текканди.
20` "Динамо" футболчилари майдон марказидан ўтишга қийналишмоқда.
17` Фаррух Шотурсуновга ҳакам сариқ карточка кўрсатди.
15`
Учрашшув асосан майдон маркази ва "Динамо" жарима майдончаси олдида кечмоқда.
14`
Артур Геворкян узатиб берган тўпга жамоадошлари етиб бора олишмади.
12` Мезбонлар асосан тўпни ўзларида сақлаб туриб, ўз ҳужумларини ташкиллаштиришмоқда.
9` "Динамо" ҳозирча ҳимояланиш билан банд.
8`
Геворкян-Муҳаммадиев комбинация ажойиб кўриниш олди. Шуҳрат Муҳаммадиев қанотдан етказиб берган тўпни "Динамо" ҳимоячилари бартараф этишга мувофақ бўлишди.
7` "Насаф" ҳужум қилишда давом этмоқда.
5`
Бурчак тўпидан мезбонлар самарали тарзда фойдалана олишмади. "Динамо" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.
4` "Насаф" бурчак тўпи тепади.
3`
"Насаф"нинг хавфли ҳужуми! Фаррух Сайфиев Илҳом Шомуродовни қулай вазиятга чиқарди. Лекин Шомуродов якуний зарбани беришда адашди.
2` "Насаф" илк ҳужумни ташкил қилди. Алланиёзов бошлаб берган ҳужум ўз якунига етмай қолди.
1` Учрашувга старт берилди!

Қарши шаҳрида янги футбол мавсуми очиқ деб эълон қилинди!
Қарши шаҳар ҳокими Акмал Очилов янги мавсум билан ҳар иккала жамоа аъзоларини, мухлисларни табрикламоқда.

-"Насаф" ва "Динамо" футболчилари майдонга чиқиб келишмоқда.
Жамоалар таркиби аниқ!
"Насаф": Элдор Суюнов, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Илҳом Шомуродов, Артур Геворкян, Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ҳамза Каримов, Фаррух Сайфиев, Азамат Алланиёзов.
Захира: Михаил Наумов, Акрам Бахритдинов, Кенжа Тўраев, Лазиз Убайдуллаев, Алишер Юсупов, Улуғбек Дадабоев, Одил Ҳамробеков.
"Динамо": Андрей Мельничук, Ильдар Маматказин, Санъат Шихов, Ғулом Ўрунов, Акмал Холмуродов, Абдулло Набиев, Сирожиддин Сайфиев, Алишер Саматов, Комил Шарафутдинов, Аваз Агалиев, Фаррух Шотурсунов.
Захира: Игорь Михайлов, Асрор Алиқулов, Акмал Бозоров, Зайниддин Тожиев, Искандар Холмирзаев, Азамат Бобожонов, Фирдавс Абдусаломов.

-Ўйин соат 17:30 да старт олади.
-Учрашувни томоша қилиш учун Самарқанд шаҳридан ҳам бир гуруҳ ишқибозлар ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташриф буюришган.
-Яқин дақиқалар ичида бошланғич таркиблар маълум бўлади!

"Насаф" футболчиларининг кайфияти аъло даражада

"Динамо" бош мураббийи Равшан Ҳайдаров

"Динамо" футболчилар стадионга кириб келишмоқда

"Насаф" ҳам стадионга ташриф буюрди

Учрашув бош ҳаками Равшан Эрматов стадионга етиб келди

"Насаф" клуби ОАВ ходимлари учун барча шарт-шароитларни яратиб берган

"Насаф" стадиони учрашувга тўлиқ шай ҳолатда

- Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун юртимиз стадионларида футбол баҳори кириб келмоқда! Барча футбол мухлисларини ушбу тантана билан муборакбод этамиз! Яқин дақиқалар ичида Қаршида "Насаф" - "Динамо" жамоалари ўртасидаги баҳс бошланади!
Қарши марказий стадионидан матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз! Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади!



Суратлар муаллифи: Сардор Нуров
Онлайн шарҳда: Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика