UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  4 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  0 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  0 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  20 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  27 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3

Испания. 27-тур. "Реал"дан навбатдаги йирик ғалаба Янгиликлар

Испания. 27-тур. "Реал"дан навбатдаги йирик ғалаба

Ушбу саҳифа орқали “Реал” – “Леванте” учрашувидан матнли трансляцияни кузатиб бориш мумкин бўлди.
Реал Мадрид – Леванте  3:0 (1:0, 2:0)
9 марта, 22.00, «Сантьяго Бернабеу»
Голы:
1:0 – 11 Роналду,  2:0 – 49 Марсело,  3:0 – 81, автогол Карабелас.
Реал Мадрид – Диего Лопес, Карвахаль, Варан (Начо, 69), Рамос, Марсело, Алонсо, Модрич (Иско, 74), Ди Мария, Бэйл, Бензема (Хесе, 82), Роналду.
Леванте – Навас, Винтра, Наварро, Хуанфран, Карабелас, Сиссоко, Пальярдо (Эль-Адуа, 69), С.Пинту (Нагоре, 74), П.Лопес, Барраль (Родригес, 87), Иваншиц.
Огоҳлантиришлар: Рамос (54), Ди Мария (58), Винтра (58), Пальярдо (62).
Четлатиш: Наварро (64).


                                      МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                               
ЯНГИЛАШ


"Реал" жамоаси мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз! Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлди. Кейинги ўйинларда, "Championat.asia" сайти орқали ғойибона кўришгунча, соғ бўлинг! 

90-дақиқа: Учрашув тугади. "Реал" навбатдаги ғалабани тантана қилди ва турнир жадвалида якка пешқадамга айланиб олди!

89-дақиқа: "Леванте" ҳимояланиш билан банд.

87-дақиқа: Ўзгариш: Баррал ўрнига Родригез тушди.

85-дақиқа: Навас бугун яхши ҳаракат қилмоқда. Ўтказиб юборилган голларда дарвозабонни айблаш ноўрин. 

84-дақиқа: "Леванте" ҳимоячилари бироз довдираб ҳаракат қилишлари ўзларига зарар келтиришда давом этмоқда. Карабелас йўқ жойдан саросимага тушиб, шошиб, тўпни бартараф этиш ўрнига ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

82-дақиқа: Ўзгариш: Бензема ўрнига Хесе майдонга тушди.

81-дақиқа: Гол! Автогол! Карабелас ўз дарвозасига! 3:0! Марсело чап қанотдан узатиб берган тўпни "Леванте" ҳимоячиси ўз дарвозасига жуда чиройли тарзда жойлаб қўйди ва таблода йирик ҳисоб бўлишини таъминлади.

80-дақиқа: "Леванте" футболчилари тўпни ўзларида сақлаб туриб, вақтни ўтказишга ҳаракат қилишмоқда. Бундан кўриниб турибдики, жамоа аъзолари ўз дарвозаларидан бошқа тўп ўтказиб юбормаслик ҳақида бош қотиришмоқда.

78-дақиқа: Карвахаль-Иско-Марсело ташкил этган ҳужумни "Леванте" ҳимоячилари бартараф этишни уддасидан чиқишди. 

77-дақиқа: "Реал" бир нечта яхши имкониятларддан фойдалана олмаяпти. 

75-дақиқа: Бенземага нима бўляпти!? Яна имконият ва яна француз гол ура олмаяпти. Бу сафар Навас ажойиб ҳаракат қилди. 

74-дақиқа: "Реал" таркибида яна ўзгариш: Лука Модрич ўрнига Иско майдонга тушмоқда. Бугун Лука Модрич жуда фаол ҳаракат қилди.

73-дақиқа: "Реал" ҳужумда. Бензема боши билан дарвоза томон зарба берди, лекин тўп дарвозага аниқ бормади.

71-дақиқа: "Леванте" "Реал" дарвозаси томон зарба берди. Пинтонинг зарбаси Лопезга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмади. 

70-дақиқа: Ўзгаришлар: Варан ўрнига Начо ҳаракат қилади. "Леванте" таркибидан эса Паллардо майдонни тарк этди. Қолган дақиқаларда унинг ўрнида Адуа ҳаракат қилади.

68-дақиқа: Яна Марсело гол киритиши мумкин эди. Марселонинг ушбу зарбасига аниқлик етишмади.

67-дақиқа: Давид Наварро жамоасини қийин ҳолатга солиб қўйди. Кераксиз жойда қизилга муносиб ҳаракат қилди. 

66-дақиқа: "Реал" энди қолган дақиқаларда янада катта устунлик билан ҳаракатланиши табиий. "Леванте" эса бор эътиборини ҳимояга қаратишига тўғри келади. 

64-дақиқа: Четлатиш! Давид Наварро ўйинни эрта якунлашга мажбур! Наварро Криштиано Роналдога нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилди ва ҳақли равишда ҳакам томонидан четлатилди. 


62-дақиқа:
Ўйин кескинлашди. Огоҳлантириш "Леванте" аъзоси Паллардога.

61-дақиқа: Майдон марказидаги курашда Серхио Рамос ноҳақ деб топилди. 

60-дақиқа: "Леванте"ни ҳужуми узилиб қолди. Давид Баррал бу вазиятда ўйин қоидасини бузди деб топилди.

58-дақиқа: "Реал" бугунги ўйинда ғалаба қозонгудек бўлса, "Атлетико"ни уч очкога, "Барселона"ни тўрт очкога ортда қолдиради ва якка пешқадамликни сақлаб қолади.

57-дақиқа: Хавфли вазият! Бенземанинг ажойиб зарбаси ва Наваснинг чиройли сейви . "Леванте" посбони жамоасини учинчи голдан қутқариб қолди.

56-дақиқа: "Леванте" бурчак тўпи тепди. Жарима майдончаси ичига узатиб берилган тўпни "Леванте" футболчиси қабул қилиб олишда рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди деб топди бош ҳакам.

55-дақиқа: Ўйинда бироз тўхталиш. Серхио Рамосга тиббий ёрдам кўрсатилди.

54-дақиқа: "Леванте"нинг қарши ҳужуми ўхшамай қолди.

53-дақиқа: Карло Анчелотти жамоасини олдинга боришга чақирмоқда. 

52-дақиқа: Бугунги ўйинда "Реал" футболчилари ўзларини жуда эркин ҳис этишмоқда.  

49-дақиқа: ГООООООЛЛЛ! Марсело! 2:0! Модрич аввалига чиройли ўйнади ва тўпни Роналдога етказиб берди. Португалиялик футбол юлдузи рақибни алдаб ўтиб, тўпни Марселога қолдирди. Марсело эса жарима майдончаси ичидан кучли зарба билан "Леванте" посбони Навасни доғда қолдирди.

49-дақиқа: Мезбонлар ўз жарима майдончалари олдида тўпни бир-бирларига етказиб беришда хатога йўл қўйишди. 

48-дақиқа: Лука Модрич бугун беназир ўйнамоқда. 

47-дақиқа: "Реал" тўпни ўзида сақлаб турибди. 

46-дақиқа: Иккинчи бўлим бошланди! 

45-дақиқа: Биримчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб 1:0! Танаффус!

44-дақиқа: "Леванте" бўлимнинг сўнгги дақиқаларида бир нечта ҳужумлар ташкил этиб кўрди. Лекин бундан ҳозирча наф чиққани йўқ.

43-дақиқа: Меҳмонлар ҳам бурчак тўпи тепишди. Лекин бу вазиятда Диего Лопез барчадан илдамроқ ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

42-дақиқа: "Леванте" кам сонли ҳужумларидан бирини ташкил этмоқда.

40-дақиқа: "Реал" футболчилари ушбу стандарт вазиятдан унумли фойдалана олишмади.

39-дақиқа: Ди Мария бурчак тўпини кетма-кет икки бор амалга оширди. Энди чап бурчакдан Модричнинг навбати келди.

38-дақиқа: Навбатдаги бурчак тўпи.

37-дақиқа: Рамосга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. "Реал" жарима майдончаси олдида.

35-дақиқа: "Леванте" ҳужум ташкил этишда оқсамоқда. Жамоа вакиллари тўпни майдон марказидаёқ йўқотиб қўйишмоқда.

34-дақиқа: Роналдо гол киритиши мумкин эди. Агарда ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этмаганида.

33-дақиқа: "Реал"ни ўнг қанотдан ташкил этган ҳужумини Бензема самарали тарзда якунлай олмади.

32-дақиқа: Ди Мария-Модрич уюштирган навбатдаги ҳужум мезбонлар учун самарасиз якунланди.

31-дақиқа: Модрич чиройли ўйнади ва жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб олди.

30-дақиқа: "Леванте" жарима тўпи тепади майдон марказидан.

29-дақиқа: "Реал" футболчилари бироз секинлашишди. 

28-дақиқа: Ди Мариянинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

27-дақиқа: Варанга нисбатан қўполлик ишлатилди. Бу вазиятда Андреас ноҳақ эди.

25-дақиқа: "Леванте" бироз ўзига келиб олгандек. 

24-дақиқа: "Реал" вакиллари яна бурчак тўпи тепишди. Бу сафар самарасиз.

22-дақиқа: Меҳмонлар ҳужум ташкил этишни уддасидан чиқишди. Аммо бу вазиятда Диего Лопез вазиятни ўқий олди ва хавфни бартараф этди.

20-дақиқа: "Леванте" аъзолари тўпни қабул қилгандан сўнг, нима қилишни билмай қолишмоқда ва натижада тўпни тезда олдириб қўйишмоқда. Бу ўйин билан Мадридда футбол ўйнаб бўлмайди.

18-дақиқа: Мадриклик футболчилар рақиб жарима майдончаси атрофида тўпни бир-бирларига узатиб навбатдаги ҳужумга замин яратишмоқда. 

17-дақиқа: Ниҳоят "Леванте" жамоаси тўпни ўз назоратига олишга эришди ва рақиб дарвозаси томон илк зарба. 

16-дақиқа: "Реал"нинг навбатдаги ҳужуми. Ди Мария тўпга кеч қолди.

15-дақиқа: "Барселона"нинг кечаги мағлубиятидан сўнг, "Реал" бугун янада кучлироқ иштиёқ билан чиройли футбол ўйнамоқда. Ҳужумлар ёмғири давом этмоқда. 

14-дақиқа: Бэйлнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

13-дақиқа: Киритилган голдан кейин ҳам майдон эгалари ҳужум қилишда давом этишмоқда. "Леванте" эса фақат ҳимоя ҳақида ўйлашга мажбур.

12-дақиқа: ГООООООЛЛЛЛ! Роналдо! Бурчак тўпинидан сўнг Роналдо боши билан Навас қўриқлаётган дарвозани ишғол этди. 1:0!

11-дақиқа: Роналдо ҳозир ҳакамга эътироз билдирмоқда. Роналдонинг фикрича, унга қарши қўполлик ишлатилганди. Аммо бу фикрга рефери қўшилмади.

10-дақиқа: "Леванте" жамоаси тўпни рақиб жарима майдончаси олдига олиб боришга эришишди.

9-дақиқа: Рамос-Карвахаль ташкил этган ҳужум якунига етмай қолди. 

8-дақиқа: "Реал" жамоаси тезкор гол киритиш илинжида олдинга интилишмоқда.

7-дақиқа: Роналдонинг зарбасини Навас қайтариб қолди. "Леванте" ўз дарвозасидан тўп олиб чиқиши мумкин эди. 

6-дақиқа: "Леванте" футболчилари ҳозирча тўпни ҳис қилишганича йўқ. "Реал" футболчилари тинимсиз рақибга босим уюштиришмоқда. 

5-дақиқа: Карвахаль ўз қанотидан рақиб ҳимоясини безовта қилишда давом этмоқда.

4-дақиқа: Ўйин дебютидаёқ кетма-кет икки бор бурчак тўпи амалга оширди мезбонлар. Лекин меҳмонлар ҳимояси бу вазиятда хатога йўл қўймади.

3-дақиқа: "Реал"нинг ҳужуми. Карвахалнинг фаоллиги мадридликларга бурчак тўпини тақдим этди.

2-дақиқа: Учрашувни ҳар иккала жамоа тезкорлик билан бошлашди.

1-дақиқа: Ўйин бошланди! Кеттик! Сиз ўқишда давом этинг, биз эса ёзишда давом этамиз! 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ўйин қандай натижа билан якунланади деб ўйлайсиз, азиз ишқибозлар! Тахминларингизни ушбу саҳифа тагига ёзиб қолдиришингиз мумкин! Топқир мухлисларимизни кузатиб борамиз.

-Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда.

- "Реал" мухлисларини ушбу саҳифага таклиф этамиз! Бироздан сўнг Мадрид жамоаси ишқибозлари учун муҳим ўйинлардан бири "Реал" - "Леванте" баҳси бошланади. Ушбу учрашувни Сизга матнли онлайн тарзида Шаҳбоз Беғамов ёзиб боради. Бизни кузатиб боринг!

- Реал Мадрид – Диего Лопес, Карвахаль, Варан, Рамос, Марсело, Алонсо, Модрич, Ди Мария, Бэйл, Бензема, Роналду.
- Леванте
– Навас, Винтра, Наварро, Хуанфран, Карабелас, Сиссоко, Пальярдо, С.Пинту, П.Лопес, Барраль, Иваншиц.
- Асосий таркиблар маълум бўлди.
- Учрашув соат 23:00да бошланади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика