UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  4 18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" (матнли трансляция)  3 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  9 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5

ОК-2015 саралаши. Ўзбекистон - БАА 1:1 Янгиликлар

ОК-2015 саралаши. Ўзбекистон - БАА 1:1

ОК-2015 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - БАА учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон - БАА 1:1
5 март 2014. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Ким Санг Ву, Кванг Йеол, Канг До Жун, Ким Хи Гон (Ж.Корея)
Голлар: Исмоил Ал Ҳаммади, 65 - 0:1. Игорь Сергеев, 85 - 1:1. 
Ўзбекистон: 21.Элдорбек Суюнов, 3.Шавкат Муллажонов, 19.Виталий Денисов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 9.Одил Аҳмедов, 6.Жасур Ҳасанов (16.Сардор Рашидов, 64), 7.Азиз Ҳайдаров, 17.Санжар Турсунов (14.Жамшид Искандеров, 64), 8.Сервер Жепаров 10.Игорь Сергеев, 15.Воҳид Шодиев (22.Иван Нагаев, 76).

БАА:
1.Али Ҳасиф, 3.Волид Аббос, 4.Ҳабиб Ал Фардан (5.Амир Абдулраҳмон, 63), 7.Али Мабхут, 8.Ҳамдан Ал Камоли, 11.Аҳмад Ҳалил (10.Салим Солиҳ, ), 13.Ҳамис Исмоил, 14.Муҳаммад Абдулазиз, 16.Аҳмад Ҳамис (15.Исмоил Ал Ҳаммади, 46), 17.Мажид Ҳассан, 19.Исмоил Аҳмад.

                                          Матнли трансляция
                                                 
ЯНГИЛАШ

90+3 дақиқа. ЎЙИН ТУГАДИ 1:1.
90 дақиқа. Терма жамоамизнинг узоқ давом этган ҳужуми ноаниқ пас туфайли узилиб қолди
89 дақиқа. Четлатиш. Ислом Тўхтахўжаев.
88 дақиқа. Терма жамоамиз ҳужумга зўр бермоқда...
85 дақиқа. Чап қанотдан Рашидов тўпни жарима майдонига узтади, Сергеев боши билан дарвозани ишғол қилди 1:1
85 дақиқа. ГООООООООООООООООООООЛ. СЕРГЕЕВ 1:1
84 дақиқа. Ўзгариш. БАА. Аҳмад Ҳалилнинг ўрнига Салим Солиҳ тушди
83 дақиқа. Ҳалилнинг ўта кучли ва аниқ зарбасини Элдорбек Суюнов қайтарди!
82 дақиқа. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Ислом Тўхтахўжаев
82 дақиқа. Тўхтахўжаев Аҳмад Ҳалилни йиқитди, жарима майдони яқинида БАА жарима тўпига эга бўлди.
80 дақиқа. Энди бизда вазият! Искандеровнинг пасидан сўнг жарима майдони ичида учта футболчимиз дарвозага тўпни йўллай олмади
78 дақиқа. БАА гол уришга яқин эди. Ал Ҳаммади йўллаган зарбадан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди, қайтган тўпни Махбут дарвозага йўллади Суюнов тўпни дарвоза чизиғидан қайтарди! Кейинги вазиятда Махбут симуляция учун жазоланди
77 дақиқа. Хавфли вазият! Жепаровнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди
76 дақиқа. Ўзгариш. Ўзбекистон. Воҳид Шодиев ўрнига Иван Нагаев майдонга тушди
75 дақиқа. Али Махбут Элдорбек Суюнов билан тўқнашиб кетди, посбонимиз ўзига келди ва ўйинни давом эттирди
74 дақиқа. Жепаров икки қанотдан бурчак тўпини амалга оширди, бироқ самара бўлмади
71 дақиқа. Яна бир вазият! Амир Абдулраҳмоннинг зарбасидан сўнг Суюнов тўпни эгаллаб олди
68 дақиқа. БАА яна бир ҳужум ташкил қилди, Аҳмад Ҳалилнинг зарбаси йўлига Тўхтахўжаев тўғаноқ бўлди.
66 дақиқа. Али Махбутнинг тўп оширишидан сўнг иккинчи бўлим бошида майдонга тушган Исмоил Ал Ҳаммади гол урди - 0:1
65 дақиқа. ГОЛ 0:1.
64 дақиқа. Ўзгариш. Санжар Турсунов ўрнига Жамшид Искандеров ва Жасур Ҳасанов ўрнига Сардор Рашидов майдонга тушди
63 дақиқа. Ўзгариш. БАА. Ҳабиб Ал Фардан ўрнига Амир Абдулраҳмон тушди
62 дақиқа. БААнинг жуда хавфли қарши ҳужуми. Аҳмад Ҳалил тўпни жарима майдонимиз ёнида олдириб қўйди, яхши бўлди
60 дақиқа. Бурчак тўпини Жепаров амалга оширди, у тўғри дарвозага зарба берди, Али Ҳасиф тўпни қайтарди.
55 дақиқа. Денисов жарима майдони ичига ажйоиб пас берди, Турсуновнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпидан самара бўлмади
53 дақиқа. Жепаровда қулай вазият бўлди, унинг зарбаси ноаниқ чиқди!
50 дақиқа. Тўп асосан майдон марказида
49 дақиқа. Ҳасанов чап қанотдан тўпни жарима майдонига узтади, ҳимоячилар яна тўпни қайтаришди, Аҳмедовнинг кучли зарбаси анча юқоридан ўтиб кетди.
48 дақиқа. Воҳид Шодиев икки ҳимоячи қаршилигини енгиб ўта олмади
47 дақиқа. Араблар иккинчи бўлимни ҳужум билан бошлашди. Махбутнинг зарбаси ноаниқ кетди
46 дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди
46 дақиқа. Ўзгариш. БАА. Аҳмад Ҳамис ўрнига Исмоил Ал Ҳаммади тушди

45+1 дақиқа. Биринчи бўлим якунланди.
45 дақиқа. Волид Аббос Турсуновни орқасидан чалди, ҳакам уни огоҳлантирмасликка қарор қилди
44 дақиқа. Хавфли вазият! Денисовнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди, Аҳмедовнинг кучли зарбаси аниқ чиқди, бироқ дарвозабон ўз ўрнида
43 дақиқа. Огоҳлантириш. БАА. Мажид Ҳассан
42 дақиқа. Араблар бурчак тўпини амалга оширишади, Ҳамиснинг ошириб берган тўпига Элдорбек Суюнов эга чиқди
40 дақиқа. Азиз Ҳайдаров энди зарба берди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
38 дақиқа. Ҳайдаровнинг ажойиб паси! Унинг Пирло услубидаги тўп узатишидан сўнг Ҳасанов Жепаровга тўп узатди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи самара келтирмади
36 дақиқа. Турсунов бурчак тўпини амалга оширади, Сергеев яна ҳаво жангида ғолиб чиқди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди
34 дақиқа. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Сервер Жепаров
31 дақиқа. Яна бир вазият! Жепаров жарима тўпини амалга оширди, Сергеев боши билан дарвозага зарба берди, Али Ҳасиф тўпни дарвоза чизиғи устида ушлаб қолди!
30 дақиқа. Хавфли вазият! Аҳмедов ўнг қанотда пайдо бўлди ва тўпни жарима майдони ичига узатди, Сервер Жепаров боши билан тўпни дарвозага йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
26 дақиқа. Майдон марказида араб футболчиси ётибди, унга шифокорлраг  ёрдам беришди
24 дақиқа. Одил Аҳмедов ўнг қанот ҳимояда Махбутни йиқитди, жарима тўпни БАА тепади
23 дақиқа. Хавфли вазият! Жепаров тўпни марказда турган Сергеевга узатди, Игорь чамаси 18 метрлардан ерлатиб зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
20 дақиқа. Аҳмад Ҳамис икки марта ўз қанотда ҳужумда қоида бузди, ўйин тенглашди
18 дақиқа. Турсунов яна қулай вазиятга эга бўлганди, зарба ўхшамади.
17 дақиқа. БАА хавфли жарима тўпига эга бўлди. Аҳмад Ҳалил тўпни тўғри дарвозага йўллади, Суюнов тўпни муштлари билан қайтарди
16 дақиқа. Устунлик ҳамон бизда, Жепаров чап қанотдан тўпни оширди, Воҳид Шодиевнинг бош билан йўллаган зарбасини ҳимоячи қайтарди
15 дақиқа. Турсунов бурчак тўпини амалга ошириб берди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
12 дақиқа. Хавфли вазият! Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан оширган тўпини Санжар Турсунов тўхтатмасдан дарвоза томон йўллади, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!
9 дақиқа. БАА иккинчи рақам остида ўйнамоқда, Одил Аҳмедовнинг 30 метрлардан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди
8 дақиқа. Майдон марказида Али Махбут Жепаровга нисбатан қўпол ўйнади, Турсунов тўпни ҳаволатиб жарима майдонига узатди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
7 дақиқа. Тўп асосан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларида, бироқ ҳозирча голли вазият бўлмади
6 дақиқа. Сергеев рақиб жарима майдони ичида Исмоил Аҳмаддан тўпни олиб қўя олмади
5 дақиқа. Жасур Ҳасанов чап қанотда жуда фаол! Унинг ошириб берган тўпи ноаниқ чиқди.
4 дақиқа. Турсунов ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатди, ҳимоячилардан қайтган тўпни Аҳмедов олдинга оширди, Ҳасанов тўпнга ета олмади.
3 дақиқа. Майдон марказида Азиз Ҳайдаров тўпни рақибдан олиб қўйди, тўп Ўзбекистонда
2 дақиқа. Жасур Ҳасанов чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига оширди, Воҳид Шодиевнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди.
17:00. ЎЙИН БОШЛАНДИ.
16:59. Жамоалар эсдалик учун суратга тушишди
16:57. Ўзбекистон давлат мадҳияси
16:56. БАА мадҳияси
16:55. Жамоалар майдонга тушиб келишди



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика