UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20ЕЧЛ, 3-саралаш босқичи. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Милан" 2:2, "Барса" пенальтиларда ютқазди  0 07:50Бугун Баҳодир Жалолов ва яна 4 нафар спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этади (рўйхат)  1 07:35Ўртоқлик учрашуви. "Реал Мадрид" - "Челси" 2:1, Мудрикнинг тезкор рейдига аниқлик етишмади  0 07:24Ўртоқлик учрашуви.»Реал» «Челси»дан устун келди, «Милан» ва «Барселона» ўзаро дуранг ўйнашди  1 01:17"Манчестер Сити" Хулиан Альваресни рекорд сумма эвазига сотади. Футболчи "Атлетико" билан келишиб олди (Фабрицио Романо)  0 00:53Элит лига саралаши. "Шабаб Ал Аҳли" ирода кўрсатиб,"Сепахон"ни мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди  3 00:36Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда ўйинга мослашиш қийин кечди"  0 00:13Ҳаким Фузайлов: "Сурхон" ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб кетди"  0 23:46Эрлинг Холанд "Ал Насср" йиғинига ташриф буюриб, у ерда Роналду билан учрашди  2 23:15"Атлетико" Галлахер трансферини ҳал қилди. Чоршанба куни – тиббий кўрик  0 22:36Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" – "Хоразм" 3:1. Highlights  0 22:35"Атлетико" Хулиан Альварес билан маош масаласида музокара ўтказмоқда. Трансфер ҳал бўлганича йўқ  1 22:00Ўзбекистон кубоги. "Хоразм"ни мағлуб қилган "Сурхон" ярим финалга йўл олди!  15 21:41Дани Ольмонинг "Барселона"га ўтиши аниқ бўлди! (Фабрицио Романо)  16

ЕЧЛ. МЮ Грецияда "тарсаки еди" Янгиликлар

ЕЧЛ. МЮ Грецияда "тарсаки еди"

Ушбу саҳифа орқали "Олимпиакос" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляцияси билан танишиб бориш мумкин.

Олимпиакос Греция – Манчестер Юнайтед Англия  2:0
26 февраль, 00.45, «Георгиос Караискакис»
Голлар
: 1:0 – 38 Домингес,  2:0 – 55 Кэмпбелл.
Олимпиакос – Р. Хименес, Салино, Манолас, Маркано, Холебас, Маньятис, Ндинга, Кэмпбелл (Фустер, 67), Домингес (Паулу Машаду, 76), Эрнан Перес (Вальдес, 86), Олайтан.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Рио Фердинанд, Видич, Эвра, Клеверли (Кагава, 61), Кэррик, Валенсия (Уэлбек, 60), Руни, Эшли Янг, ван Перси.
Огоҳлантиришлар: Эвра (3), Рио Фердинанд (90).                               


                                    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                              ЯНГИЛАШ

90+3 дақиқа. Ўйин тугади. "Олимпиакос" тарихий ғалабага эришди! Икки ҳафтадан сўнг Манчестердаги "Олд Траффорд"да жавоб баҳси бўлиб ўтади.

90+1 дақиқа.
Эвра энди чап қанотдан жарима майдонига кириб тўпни дарвозага йўллади, ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирган тўпни Роберто ўзини қилди.

90 дақиқа. Огоҳлантириш. МЮ.
Рио Фердинанд. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

87 дақиқа.
Мана нимадир бўлиши мумкин эди. Уэлбек чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди, ван Перси тўпни дарвозага тўғрилаб юборди, Роберто тўпни ушлаб олди.

86 дақиқа.
Холебас жарима тўпини амалга оширди, тўп ҳеч кимга насиб этгани йўқ. Де Хеа уни ўз жарима майдони ёнидан ўйинга киритди.

84 дақиқа. Ўзгариш. "Олимпиакос".
Бугун ажойиб ўйнаган Эрнан Перес ўрнига Нельсон Вальдес тушди.

83 дақиқа.
Ҳужумга етиб келган Смоллинг қанотдан тўпни жарима майдонига узатишга уриниб кўрди, жуда расво ҳаракат бўлди ўзиям.

81 дақиқа.
Бу ван Перси эмас! ван Перси эмас! Рақиб жарима майдони ичида тўпни тўхтатиб олиб ҳимоячини алдаб ўтиб чамаси 4 метрлардан дарвозага аниқ зарба бера олмаган футболчи ҳақиқий ван Перси эмас.

80 дақиқа.
Янг ўнг қанотда пайдо бўлди ва тўпни жарима майдонига узатди, мана энди дарвозабон тўпни қайтариб юборди. Кейинги вазиятда ван Персининг зарбаси йўлига ҳимоячилар қалқон бўлишди.

79 дақиқа.
Ортда қолган вақт давомида МЮ футболчилари рақиб посбонини деярли безвота қилишмади.

77 дақиқа.
Майдонда ўтган мавсум АПЛ чемпиони бўлган жамоа ўйнаяпти дейишса ишонмайман. Майдонда фақат Греция чемпиони ўйнаяпти.

76 дақиқа. Ўзгариш. "Олимпиакос".
Алехандро Домингес ўрнига Машадо майдонга тушди.

73 дақиқа.
Домингес икки ҳимоячи орасидан чиқиб кетишга уринди, тўпни шеригига оширишни ўрнига уларни алдашга уринди.

71 дақиқа.
Қизиқарли маълумот. Иккинчи голни урган Хоэль Кэмпбелл Лондоннинг "Арсенал" клубига тегишли. "Олимпиакос" сафида ижарада ўйнамоқда....

70 дақиқа.
МЮ худди ўз майдонида бу рақибни бемалол 3:0 ҳисобида юта оладигандек ўйнамоқда...

69 дақиқа. Ўзгариш. "Олимпиакос".
Кэмпбелл ўрнига Фустер майдонга тушди.

68 дақиқа. Нималар бўлаяпти!
Олайтан жарима майдони ичида дарвозанинг тўққизлигини нишонга олди, тўп бирозгина ноаниқ кетди.

67 дақиқа.
Маньятиснинг 25 метрлардан тўхтатмасдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди. Сал қолса учинчи гол бўлиши мумкин эди.

65 дақиқа.
Уэлбек рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакамдан пенальти сўради. Бош ҳакам бунга эътибор ҳам қилгани йўқ.

63 дақиқа.
Руни хато қилаяптими демак нимадир бўлган ...

61 дақиқа. Ўзгариш. МЮ.
Клеверли майдонни тарк этди, уни ўрнига Кагава майдонга тушди. Валенсия ўрнига Уэлбек майдонга тушди

57 дақиқа.
Мойес ўйинга Кагавани ташламоқчи.

54 дақиқа. Кэмпбелл рақиб ҳимояичсини алдаб ўтди ва 25 метрлардан ажойиб бурама зарба берди, тўп чиройли траектория ҳосил қилиб дарвоза тўридан ўрин олди - 2:0.

54 дақиқа. ГОООООООООООООООЛ. 2:0! Греклар кўчасида байрам!
 
52 дақиқа.
Клеверли ўнг қанотдан тўпни ван Перси томон оширди, ҳимоячилар ҳам бекорга уни қўриқлмаётганларини намойиш этишди.

50 дақиқа. Гол урган Домингеснинг қувончи



47 дақиқа.
Переснинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб рекошет бўлиб дарвозага борди, де Хеа бу вазиятда тўпни ушлаб қолди.

46 дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди.

45 дақиқа. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча майдон эгалари 1:0 ҳисобида олдинда боришмоқда. Танаффус. Ухлаб қолманг тағин.

42 дақиқа.
Ҳисобда ортда қола бошлаган МЮ футболчилари асабийлашишни бошлаб юборишди. Янг бошлаб берди.

40 дақиқа. Хавфли вазият!
Руни жарима тўпини амалга оширди. Манолас барчадан баланд сакраб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бу вазиятда ван Перси дарвозабон билан тўқнашиб кетди. Унга шифокорлар ёрдам беришди.

38 дақиқа. Маньятис чамаси 25 метрлардан дарвозага зарба берди, жарима майдони ичида ҳимоячилар қуршовида турган Алехандро Домингес тўп йўналишини ажойиб тарзда ўзгартира олди - 1:0.

38 дақиқа. ГООООООООООООООЛ. 1:0. СУПЕР ГОЛ!

37 дақиқа.
Эшли Янг чап қанотдан яна олдинга ўтиб жарима майдонига тўпни ҳаволатиб узатди. Тўп тўппа тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

35 дақиқа.
Холебас жамоасининг узоқ давом этган ҳужумини ноаниқ зарба билан якунлади.

33 дақиқа.
МЮ бор кучи билан ўйнамаётгандек таассурот қолдирмоқда.

30 дақиқа.
Домингес рақиб жарима майдони ичида Видичга урилиб йиқилиб тушди. Ҳакам унга "тур ўрнингдан футболингни ўйна" дегандек ўтиб кетди.

27 дақиқа.
"Олимпиакос"нинг жарима майдони ёнига қадар давом этаётган ҳужумларини МЮ ҳимоячилари тўхатишмоқда.

26 дақиқа.
Мезбонлар устози Мичел ўрнидан туриб шогирдларига тавсиялар бериб турибди. Мойес эса ўз жойида ўтириб ўйинни кузатмоқда.

25 дақиқа. Хавфли вазият!
Эрнан Переснинг жарима майдони чизиғидан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

22 дақиқа.
Янг-Эвра комбинациясидан сўнг Патрис бурчак тўпини ишлаб олди. Руни томонидан амалга оширилган бурчак тўпидан сўнг Хименес ўзини кўрсатди.

21 дақиқа.
Эрнан Переснинг зарбасидан сўнг тўпни Де Хеа ушлаб олди.

19 дақиқа.
Валенсия ўнг қанотдан тезкор ҳаракат билан олдинга ўтди ва жарима майдонига тўп узатди, бу тўп узатиш зарбага айланиб кетди. Ноаниқ.

16 дақиқа.
Бурчак тўпидан сўнг ҳимоячилардан қайтган тўпни Клеверли тўхтатмасдан дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

15 дақиқа.
Мана, МЮ уйғонмоқда. Эшли Янг тўпни жарима майдонига узатди, Робин ван Перси тўпга ета олмади.

13 дақиқа.
Валенсия ҳужумда тўп кутавериб зерикди шекилли рақибни ерга йиқитди. Ҳакам дарҳол ҳуштак чалди.

10 дақиқа.
Ортда қолган 10 дақиқада меҳмонлар бирон марта ҳам олдинга ўтишгани йўқ.

8 дақиқа. Хавфли вазият!
Алехандро Домингес икки нафар рақибни ортда қолдириб жарима майдони ичига кириб борди ва зарба берди, тўп йўлига Фердинанд тўғаноқ бўлди.

6 дақиқа.
Мухлислар тўп "қизил иблислар"да бўлганида турли овозлар билан уларни қарши олишмоқда.



5 дақиқа.
"Олимпиакос" футболчилари тўпни узлуксиз равишда бир-бирларига етказиб туришди. Охириги ноаниқ пас ва барчаси тўхтатди.

3 дақиқа.
Мезбонлар жарима тўпини амалга оширишди. МЮнинг бўйдор ҳимоячиларини тўпни қайтаришди.

1 дақиқа. ЎЙИН БОШЛАНДИ.

- Жамоалар майдонга тушиб келишди. Чемпионлар лигаси мадҳияси янграмоқда. Ҳали ухлаб қолмадингизми?

Манчестер Юнайтед –
Де Хеа, Смоллинг, Рио Фердинанд, Видич, Эвра, Клеверли, Кэррик, Валенсия, Руни, Эшли Янг, ван Перси.

Олимпиакос –
Р. Хименес, Салино, Манолас, Маркано, Холебас, Маньятис, Ндинга, Кэмпбелл, Домингес, Эрнан Перес, Олайтан.

- Асосий таркиблар маълум бўлди.

- Учрашув соат 00:45 да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика