UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  2 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  3 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  21 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  1 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1

"МАНЧЕСТЕР СИТИ" - "БАРСЕЛОНА" 0:2 Янгиликлар

"МАНЧЕСТЕР СИТИ" - "БАРСЕЛОНА" 0:2

Ушбу саҳифа орқали "Манчестер Сити" - "Барселона" учрашувининг матнли трансляцияси билан танишиб бориш мумкин.
                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            ЯНГИЛАШ


Ўйинни эса сиз учун Аброр Қодиров ҳамда Нарзулла Сайдуллаевлар шарҳлаб боришди. Хайрли оқшом! "СА"дан узоқлашманг.

 "Барселона" кейинги босқичга йўл олиш учун катта имкониятга ҳосил қилиб олди. Меҳмонда иккита гол киритиб, ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади.

90-дақиқа. ТАМОМ! ФИНАЛ ХУШТАГИ ЧАЛИНДИ. 

90-дақиқа.
Бу ўйинда ҳаммаси маълум. Бир киши кўп бўлиб ўйнаётган "Барселона"ни тўхтатиш учун "Сити" бўлишнинг ўзи камлик қилади. 

89-дақиқа! ГОООООЛ! Дани Алвеш! Қанот ҳимоячиси бу вазиятда ҳақиқий ҳужумчилардек ҳаракат қилиб, Жо Харт оёқлари орасидан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди — 0:2.

87-дақиқа.
"Ман. Сити"нинг ҳужуми. Силва тўпни жарима майдонига етказиб берди. Жеко томон йўлланган зарбани Валдес қайтариб юборди. Ҳар ҳолда инглиз жамоаси осонликча таслим бўлаётгани йўқ.

86-дақиқа.
"Барселона"да ўзгариш. Фабрегас ўрнига Роберто.

84-дақиқа. Жекоо! Зарбааа!
Йўқ, ўйин қоидаси бузилган экан.

81-дақиқа.
"Барселона"нинг позицион ҳужуми ва одатий "тика-така"си давом этмоқда. Тўпни улардан олиб қўймас экансан, ғалабани ҳам тортиб ололмайсан. Ҳаммаси жуда оддий. Лекин қийин. Жуда. 

79-дақиқа.
Ўйин вақти эса ўтиб боряпти. Ҳар бир ўтган дақиқа "Барса"ни ғалабага яқинлаштирмоқда. "Сити" мураббийлар штаби-ю, муҳлисларига Агуэронинг қадри қанчалар ўтаётганини тасаввур қилиш қийинмас.

77-дақиқа. Силвааа! Ажойиб зарба эди!
Валдес ҳам нималарга қодир эканини намойиш этиб берди! Ажойиб вазият. Ҳисоб эса ўзгарганича йўқ.

76-дақиқи.
Хавьер Маскеранога сариқ карточка. Муносиб эди у бунга.

75-дақиқа.
Ҳар икки жамоада да ҳам ўзгариш:  Негредо ўрнига Жеко, Санчес ўрнига Неймар.

72-дақиқа. Пенальти мавзусига қайтиб...



70-дақиқа.
"Ман Сити"нинг кам сонли ҳужумларидан бирини Клиши йўққа чиқарди. Ҳужумни якунлашнинг шу қадар кўп вариантлари бор эдики, Гаел улардан энг нотўғрсини танлади.

68-дақиқа.
Энди Дани Алвешнинг ўзи "шахарликлар" дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. Бирозгина аниқлик етишмади. Айнан бирозгина!

66-дақиқа.
Ух! Ҳозир ҳисоб йириклашиши мумкин эди. Дани Алвешнинг қанотдан ерлатиб узатган тўпини Хави дарвозага аниқ йўллай олмади.

64-дақиқа.
Самир ўйинни кучайтирди. Сезиларли даражада. Фаол. Анча фаол франциялик.

60-дақиқа.
"Ман Сити"нинг иккинчи бўлимдаги биринчи ҳужуми. Насрининг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

60-дақиқа.
Чап қанотда Пикега нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима тўпидан кейин Харт тўпни қайтариб юборди.

57-дақиқа.
"Сити"да бир йўла иккита ўзгариш. Коларов ўрнига Лескот. Навас ўрнига Насри.

56-дақиқа.
Бир футболчи кам бўлиб қолган "Сити" дарвозаси олдида ҳужумлар ёмғири... Оҳ қанчалар қийин ҳозир манчестерликларга.

55-дақиқа.
Такрорий  вазиятда Демичелес ишлатган қўполлик жарима мадонидан ташқарида бўлганга ўхшади.

54-дақиқа. ГОООООООЛ! МЕССИ! ЛЕО МЕССИ!

53-дақиқа.
Демичелесга қизил карточка!

52-дақиқа.
Хавфли ҳужууум! Мессига нисбатан қўполлик! Пенальти!

49-дақиқа.
"Барселона"нинг навбатдаги ҳужуми ҳам ҳудди аввалгилари каби якунланди — самарасиз.

46-дақиқа.
Биринчи бўлимда тўп майдоннинг қайси нуқталарида кўпроқ ушлаб турилганини ушбу сурат орқали билиб олишингиз мумкин.



46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди. Кеттик!

Дарвоқе, "Байер" - "ПСЖ" ўйинида эса ҳаммаси маълум бўлиб улгурди — 0:3. Бетакрор Ибрагимович биринчи бўлимнинг ўзида дубл қайд этиб улгурганини алоҳида таъкидлаш лозим.

45-дақиқа. Ҳакам биринчи бўлимга ҳеч қандай вақт қўшиб бергани йўқ. Танаффус.

43-дақиқа.
Яна Навас, яна Негредо, яна ноаниқ....

42-дақиқа. Ҳа, Германия клуби кейинги босқчига чиқмоқчи эмас "Байер" - "ПСЖ" 0:3... Яна Ибра

41-дақиқа.
Навас ўнг қанотдан тўп узатди, Негредов бир амаллаб тўпга етиб олди, бироқ зарба чиқмади.

40-дақиқа. Нариги ўйиндан янгилик бор: "Байер" - "ПСЖ" 0:2... немислар кейинги босқчига чиқмоқчи эмасми? Бу голни Ибрагимович пенальтидан урди.

38-дақиқа.
Иньеста бошлаб берган ҳужумни Санчес давом эттирди, унга Демичелис имкон бермади.

37-дақиқа. Огоҳлантриш.
Александр Коларов

35-дақиқа.
Негредо гол уришни жуда истамоқда. Чап қанотдан ҳаволатиб узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.

33-дақиқа.
Компани миттигина Мессини ўйин қоидасини бузиб тўхтатди. Жарима тўпини Месси амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб қайтди.

31-дақиқа. Хави!!!! Харт!!! Қандай зарба ва қандай сейв!
Чамаси 25 метрлардан йўлланган тўпни Англия терма жамоаси посбони қайтарди.

29-дақиқа.
Навбат "Барселона"га. Каталонияликларнинг яна узоқ вақт тўпни бир бирларига узатиб туришди, уни Месси ноаниқ зарба билан тугатди.

28-дақиқа. Огоҳлантириш.
Алваро Негредо

26-дақиқа.
Негредовнинг кучли зарбасидан сўнг Вальдес ўзини кўрсатди.

24-дақиқа.
Яна бир вазият! Вальдес дарвозаси олдида чинакамига голга тортадиган вазият бўлди. Бироқ дарвозабон тўпга эга чиқди.

22-дақиқа. Огоҳлантириш.
Дани Алвеш

18-дақиқа.
Мана "шаҳарликлар" ўзларига келишмоқда. Сильва бир ҳаракат билан рақиб ҳимоячиларини "шок"ка тушурди. Негредо эса ўткир бурчакдан туриб дарвозага зарба берди, тўп дарвозага параллел равишда кетди.

16-дақиқа.
"Сити"нинг хавфли ҳужуми! Яя Туре учта рақибни алдаб ўтиб тўпни қанотга узатди, Наваснинг оширган тўпини Сильва дарвозага йўллашга уринди. Ҳимоячилар бунга имкон беришмади.

14-дақиқа.
Маскерано ўз жарима майдони ичида Негредони тўпсиз қолдирди.

13-дақиқа.
Фабрегаснинг чап қанотдан жарима майдони ичига оширган тўпи кучлроқ бўлди ва Алексис Санчес унга ета олмади.

13-дақиқа.
Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик меҳмонлар томонида: 73%:27%

12-дақиқа.
"Барселона" учрашувдаги иккинчи бурчак тўпини амалга оширди. Хавининг узатиб берган тўпини Харт муштлари билан қайтарди.

11-дақиқа.
"Сити" қарши ҳужумга ўтди, ноаниқ пас ва тамом.

10-дақиқа.
Тўпни каталонияликлар рақибга беришни хоҳлашмаяпти. Баҳс худди "Ноу Камп"да бўлаётгандек...

7-дақиқа.
Иккала жамоа эхтиёткор ўйин намойиш этмоқда. "Барса"нинг узоқ давом этган ҳужуми ноаниқ тўп узатиш туфайли узилиб қоли.

5-дақиқа.
Месси зарба йўллаша уринди, ҳимоячилар унга имкон беришмади.

4-дақиқа.
"Сити" олдинга ўтди. Бироқ Сильвага шерик топилмади.

3-дақиқа. "Байер" - "ПСЖ" учрашувида ҳисобни Матюйиди очди - 0:1.

2-дақиқа.
"Барса" ҳужумга ўтишга уринмоқда. Бу орада нариги ўйинда ҳисоб очилди!

00:45. ЎЙИН БОШЛАНДИ.

00:44. 
Мезбонлар сафида Пабло Сабалета ва Фернандиньо бугун сариқ карточка олишса жавоб баҳсини ўтказиб юборишади.

00:42.
Чемпионлар лигаси мадҳияси янграб ўтди. Демак ўйин бошланмоқда.

00:40.
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

00:20.
Ўйин ҳакамларини яна бир бор ёдингизга солиб ўтамиз.
Бош ҳакам:
Йонас Эрикссон  (Швеция)
Қанот ҳакамлари:
Матиас Класениус  (Швеция) , Даниэль Вернмарк  (Швеция)
Қўшимча ҳакамлар:
Стефан Юханнессон  (Швеция) , Маркус Стрембергсон  (Швеция)
Тўртинчи ҳакам:
Даниэль Густавссон  (Швеция)
УЕФА делегати: 
Хенк Кеслер  (Голландия)
Ҳакамлар кузатувчиси:
Хью Даллас  (Шотландия)

00:18.
Майдон эгалари таркибида Самир Насри, Йоветич ва Жеко каби футболчилар ўз вақтларини кутиб ўтиришибди.

00:17.
Иккала жамоанинг асосий таркиблари билан танишиб олдингиз. Меҳмонлар сафида Педро ва Неймар захирада қолишган.
 
23:52. "Манчестер Сити":
Жо Харт, Пабло Сабалета, Винсен Компани, Мартин Демикелес, Гаэль Клиши, Хесус Навас, Яя Туре, Фернандиньо, Александр Коларов, Давид Сильва, Алваро Негредо.
Захира:
Костел Пантилимон, Мика Ричардс, Жолеон Лескотт, Хави Гарсия, Самир Насри, Стеван Йоветич, Эдин Жеко.
 
23:51. "Барселона":
Виктор Вальдес, Дани Алвеш, Жерар Пике, Хавьер Маскерано, Жорди Альба, Серхио Бускетс, Сеск Фабрегас, Алексис Санчес, Лионель Месси, Андрес Иньеста.
Захира:
Хосе Пинто, Марк Бартра, Адриано Коррейя, Александр Сонг, Серхи Роберто, Педро Родригес, Неймар.
 
23:50.
Таркиблар маълум бўлди.

Ўйин соат 00:45да бошланади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика