Latest news

28 may 15:51
News

ЖЧга 15 кун қолди: Швеция - 1958!

Бразилия 1958 йили Швецияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқади. Бу Пеленинг даври келганидан далолат эди.
1954 йил Бернеда (Швейцария) бўлиб ўтган ФИФА конгрессида Швеция ЖЧ-1958 мезбони деб эълон қилинади. Мазкур чемпионатда 16та жамоа иштирок этиши маълум бўлгач, ҳар бир минтақада саралаш ўйинларига старт берилди.

Европада 11та ўриндан иккитаси банд бўлиб улгурганди. Мезбон Швеция ва амалдаги чемпион Германия саралаш ўйинларисиз тўғридан тўғри мундиал иштирокчисига айланган. Шу боис қолган 9та йўлланма учун 27та давлат кураш олиб борди. Жанубий Америкага эса 3та йўлланма насиб этган. Шимолий ва Марказий Америкага биттадан. Бу қитъаларда ЖЧда иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар 6та эди. Осиё ва Африкага умумий битта йўлланма насиб этган.

Энг қизиқ саралаш ҳолати Осиё ва Африкада кузатилган. Исроилнинг рақиби Туркия биринчи раундда ўйнашдан бош тортади ва терма жамоа финал раундига йўл олади. Қолган гуруҳларда ўйин бир бўлиб, бири бўлмай, хуллас финал раундига Исроил ва Судан терма жамоалари чиқишади, аммо Судан ҳам Исроилга қарши ўйнашни истамади. Ҳамма Исроил тўғридан тўғри саралаш мусобақаларида иштирок этмасдан ЖЧга чиқади деб турган бир пайтда ФИФА биронта ўйин ўтказмагани учун УЕФАда саралашдан ўта олмаган терма жамоага қарши ўйин ўтказиш кераклигини айтади. Бу борада УЕФАдаги энг яхши кўрсаткичга Бельгия эга эди. Аммо бельгияликлар ҳам ўйнашни истамайдилар. Охири Уэльс бунга рози бўлади ва икки ўйин натижасига кўра 4:0 ҳисобда ғалаба қозониб ўз тарихида илк марта ЖЧ йўлланмасини қўлга киритади.




Машҳур посбон Лев Яшин ўз дарвозасидан тўп олиб чиқяпти


Энг катта сенсация сифатида Италия ва Уругвай терма жамоаларининг мундиалсиз қолганини кўрсатиш мумкин. Икки карра жаҳон чемпионларидан бири Парагвайга, иккинчиси ўз қитъасида Шимолий Ирландияга имкониятни бой беради.

Собиқ Иттифоқ терма жамоаси илк маротаба Швециядаги ЖЧда иштирок этган. Саралаш босқичида Польша билан бир хил очко тўплаган терма жамоа, қўшимча ўйинда польяклар мағлубиятга учратилади - 0:2.

Қизиғи шундаки, Польша билан ЖЧга чиқиш ўйинида Собиқ иттифоқ терма жамоаси Москвадан поездда йўлга чиқади. Уйқусирабми ёки бошқа сабаб Эдуард Стрельцов ва Валентина Иванов поездга кеч қоладилар. Кеч бўлсада Можайскеда жамоасига етиб олган футболчиларни жамоа бош мураббийи Гаврил Качалин фахрий футболчилар, Яшин, Нетто ва Симонян ихтиёрига топширади. Бу футболчиларни кафолати ила бош мураббий уларга асосий таркибдан жой беради. Стрельцов 7-дақиқада жароҳат олишига қарамай, ўйинни давом эттиради. Битта гол ва битта голли пас. Лекин терма жамоасини мундиалга чиқишида муносиб улуш қўшган Стрельцов ЖЧга бора олмайди. ЖЧ олдидан жамоадошлари Татушин ва Огоньков билан дачада дам олган футболчи, ароқнинг кучидан бир қизга тегинади. Суд эса футболчини 12 йилга озодликдан маҳрум қилди. Футболчи 5 йиллик жазони ўтаганидан кейин озодликка чиқади.




Финал: Бразилия - Швеция. Вава гол уряпти. Ёш Пеле эса ўнг томонда голни томоша қиляпти.


Собиқ иттифоқ терма жамоаси ўлим гуруҳига тушади. Бразилия, Англия ва аввалги ЖЧ совриндори Австрия. Шу боис барчанинг эътибори мазкур гуруҳга қаратилган эди.

Турнирга Бразилия ҳар томонлама тайёргарлик кўради, ҳаттоки ЖЧГа ўзлари билан тиш шифокоригача олиб келадилар. Якуний таркибни аниқлашда Феола жиддий муаммоларга учрайди. Боиси бу пайтга келиб Бразилия аллақачон футбол мамлакати бўлиб улгурган, ҳар бир ҳудуднинг кичик нуқталарида ҳам истеъдодлар етарлича топиларди. Таркиб танлаш чоғида мутахассислар махсус тест ўтказишади. Мутахассислар тест топширганлар орасида Пеле ва Гарринчани мусобақага боришга нолойиқ деб баҳолайдилар. Аммо Феола уларга ишонади.

Биринчи турда Пеле жароҳати борлиги учун тушмайди. Гарринча эса аксинча, Феола ундан хафа бўлганди. ЖЧга тайёргарлик кўриш жараёнида "Фиорентина"га қарши ўртоқлик учрашувида Гарринча бир неча нафар футболчини дарвозабонга қўшиб алдайди. Дарвоза олдига келгач, гол урмай, тўп билан жонглёр қилиб рақибларнинг устидан кулади. Бу эса Феоланинг ғазабига сабаб бўлади.

Бразилия Австрия ва Собиқ Иттифоқ терма жамоасини мағлубиятга учратади. Собиқ Иттифоқ терма жамоаси билан ўйиндан кейин бирорта ҳам журналист Яшин терма жамоасини танқид қилмаган. Сабаби оддий эди, бу Бразилияни тўхтатиб бўлмасди.

Англия билан бир хил очко тўплаган Собиқ Иттифоқ терма жамоаси қўшимча ўйинда Ильиннинг 68-дақиқада киритган голи эвазига қийинчилик билан мағлубиятга учратади.

ЖЧ-58 чорак финалининг тарихда тутган ўрни катта. 1958 йилнинг 19 июнида Гётеборгда 25 000 томошабин қаршисида Бразилия Уэльсни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратади. Ўйиннинг 66-дақиқасида ягона голга Пеле муаллифлик қилади. Бу пайтда футбол қироли 17 ёш, 239 кунлик эди. Шу кунгача бу рекордни янгилаш биронта футболчига насиб этмаяпти.

1/4 финал
Франция - Шимолий Ирландия 4:0
Швеция - Собиқ Иттифоқ 2:0
Бразилия - Уэльс 1:0
ГФР - Югославия 1:0

Орадан кўп ўтмади, бор-йўғи 5 кун. Пеле яна бир рекордни расмийлаштирди. Уинг бу рекордини яқин йилларда биронта футболчи амалга ошира олмаса керак. Айниқса "автобусбол" даврида. Францияга қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида Пеле хет-трик муаллифи бўлади. Ўйиндан кейинги интервьюсида, Карвальяэс битта Пелега қарши ўйнагандан кўра, 10та немис футболчисига қаршилик қилса яхши бўлишини айтади. ЖЧга яроқсиз деб топилган Пеле аввалига терма жамоасини ярим финалга, кейин финалга ва кўп ўтмай чемпионлик шоҳсупасига олиб чиқади. Якунда ПЕЛЕ ҳақли равишда чемпионатнинг энг яхши футболчиси бўлади. Бу турнирдаги яна бир рекорд, француз Жюст Фонтенга тегишли. У бир мусобақада 13та гол урган ягона ҳужумчи саналади.




Пеленинг кўзларида ёш. У ўрнатган рекордларни бугун янгилайдиган ўйинчи йўқ.


Фонтен ярим финалдаги аламини 3-ўрин учун кечган баҳсда олади. Амалдаги жаҳон чемпионлари - Германияга қарши кечган баҳсда Фонтен покер муаллифи бўлади.

Германия ярим финалда Швецияга аламли тарзда имкониятни бой берганди. 1:0 ҳисобда олдинда бораётган Германия трма жамоаси аъзоси Юсковяк иккинчи бўлимнинг бошида рақиб футболчисини ургани  учун майдондан четлатилади. Кўп ўтмай Фритц Вальтер жароҳат олиб майдонни тарк этади. 9 киши қолган Германия 81 ва 88-дақиқаларда икки маротаба тўп ўтказиб 3:1 ҳисобда имкониятни бой беради.

Ярим финал
Франция - Бразилия 2:5
ФРГ - Швеция 1:3

3-ўрин учун
ФРГ - Франция 3:6
Голлар:
Цесларчик, 18, Ран, 52, Шефер, 84 - Фонтэн, 16, 36, 78, 89, Копа, 27 (пенальтидан), Дуи, 50

Финал
Швеция  - Бразилия 2:5
Голлар:
Лидхольм, 4, Симонссон, 80 - Вава, 9, 32, Пеле, 55, 90, Загало, 68
Швеция: Свенссон, Бойерссон, Аксбом, Бергмарк, Парлинг, Густавссон, Скоглунд, Лидхольм, Грен, Хамрин, Симонссон
Бразилия: Жилмар, Жалма Сантос, Беллини, Нилтон Сантос, Зито, Орландо, Гарринча, Диди, Пеле, Загало, Вава


Тўпурарлар: Жюст Фонтэн (Франция) - 13, Пеле (Бразилия), Гельмут Ран (Германия) - 6тадан, Вава (Бразилия), Питер Макпарланд (Северная Ирландия) - 5тадан


ЖЧга 16 кун қолди: Швейцария - 1954
ЖЧга 17 кун қолди: Бразилия - 1950
ЖЧга 18 кун қолди: Франция - 1938
ЖЧга 19 кун қолди: Италия - 1934
ЖЧга 20 қолди: Уругвай - 1930

Хориж маълумотлари асосида
Нодирхўжа Юлдашев тайёрлади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook