Latest news

16:48"Челси" - "Вест Бромвич". Таркиблар эълон қилинди0 16:32Рафаэль Бенитес "Вест Хэм" бош мураббийи бўлиши мумкин0 16:32Рафаэль Бенитес может сменить Славена Билича во главе "Вест Хэма"0 16:10«Реал» ҳужумчиси Испания чемпионати тарихига кирди14 16:10Форвард «Реала» Диас стал первым автором гола в примере из Доминиканской Республики0 15:52Жон Терри "Шанхай Шеньхуа"да пайдо бўлиши мумкин7 15:52Джон Терри может перейти в "Шанхай Шеньхуа"0 15:31Бразилиялик Роналдо "Барса", "Реал" ва "Атлетико" устозлари билан ўйнаган ФОТО9 15:27Футзал. Олий лига, 2-тур, 3-кун. "Металлург" - "Дўстлик-AIN" 0:12 15:15Olamsport: Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Спорт вазирлиги ташкил қилинишини маълум қилди17 15:14ВИДЕО. Ибрагимович украиналик болакайни қандай қилиб бахтли қилди?4 15:10«Реал» Японияга учиб кетди ФОТО15 15:10«Реал» вылетел в Японию ФОТО0 14:50Диёр Имомхўжаевдан: MADE IN UZBEKISTAN32 14:29Клублар ўртасидаги ЖЧ. «Чонбук Хюндай Моторс» ярим финалга чиқа олмади10

06 dec 15:47
News

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 3-боб (охири)

Афсонавий мураббийнинг автобиографик китобининг ўзбекча таржимасини беришда давом этамиз. Бугун 3-бобнинг сўнгги қисмини мухлисларимизга тақдим этилади.
Бу ўйиндан менга илиқ хотиралар қолган. Ўйинчилар ўтказиб юборилган учта голдан сўнг мендан танбеҳ эшитишларини сезиб, бошларини пастга қилганча аста-секин ечиниш хонасига кириб борардилар. Лекин танбеҳ ўрнига қуйидаги сўзларни эшитишди:

-   Яхши, бўлган иш бўлди. Энди иккинчи бўлимда гол урасизлар, кейин кўрамиз вазият қандай бўларкин. Майдонга чиққандан бошлаб, босим уюштиринглар ва тезда ҳисобда олдинга чиқиб олинглар.

Биз майдонга чиқаётганимизда “Тоттенхэм” сардори Тедди Шерингем ўйинчиларга қарата шундай деди:

-   Асосийси, уларни тезкор гол уришига йўл қўймаслигимиз керак.



Бу гаплар менинг ёдимда бутун умр қолади. Биз иккинчи бўлимнинг биринчи дақиқасидаёқ тезкор гол кирита олдик.

“Шпорлар” чарчаб қолишди, “қизил иблислар” эса ҳужумга ташланишди. Ўйинда ғалабага эришиш учун бизда 44 дақиқа бор эди ва биз уларнинг ҳар сониясидан унумли фойдаланиб ўйин сўнггигача 4та тўп киритишга эришдик. Ақл бовар қилмайди! “Тоттенхэм” ёрдамга муҳтож бечорага айланиб қолганди. Шундай жиддий рақиб устидан ажойиб ғалабага эришиш “қизил иблислар” тарихида бутун умр муҳрланиб қолади. Бу ғалабадан сўнг ечиниш хонасига кирсангиз эди: футболчилар ҳозиргина минглаб мухлислар олдида кўрсатган кароматларига ишонмай бошларини чайқашарди. Ўшанда Теддининг айтган гаплари, рақибларимизни тезкор жавоб тўплари билан қаттиқ қўрқитиб қўяётганимиздан далолат берарди. Жамоада ўтказиб юборилган голдан сўнг қасос олиш тушунчаси шакллана борди. Кўпчилик жамоалар бизга қарши ўйинда бемалол ҳаракатлана олишмасди. Улар доимий ҳаракатда бўлишмаса, жиддий муаммоларга дуч келишлари аниқ эди. Улар ҳар доим биздан қарши ҳужум кутишарди ва шунга тайёр туришарди.

Ўйин давомида соатимга тез-тез қараганим, бошқа жамоаларни қўрқитиб турарди. Хоҳласангиз сизларга “Манчестер Юнайтед”да ўтказган фаолиятим якунидаги 15 дақиқа тўғрисида сўзлаб бераман. Бу қўрқинчли эди ва гўёки дарвоза тўри барча тўпларни сўриб олаётганга ўхшаб туюлди! Кўп ҳолатларда рақибларимиз бизга қарши ўйинда йирик ҳисобда мағлубиятга учрашдан қўрқишарди, бизнинг жамоа эса ғалаба келтирувчи голга ишонган ҳолда ўйин намойиш этарди холос. Жамоа ҳар доим одатдагидек ўйин кўрсатарди, аммо “Юнайтед” ҳар доим ғалаба қозониш ҳақида орзу қилиб яшаган. Бу эса энг  яхши хусусият.

Мен таваккал қилишни яхши кўраман. Ўйин пайтида ўзимга ўрнатган тартибим қуйидагича эди – ҳаяжонланма, ўзингни қўлга ол ва ўйиннинг сўнгги 15-дақиқасигача сабрли бўл, ундан сўнг эса ҳиссиётларингга эркинлик беришинг мумкин.

“Уимблдон”га қарши Кубок учун бўлган ўйинларнинг бирида Шмейхель дарвозасини тарк этди ва майдон марказининг иккинчи ярмида Денис Ирвин ва Жон Фашанудан бошқа ҳеч ким қолмади. Шмейхель икки дақиқа давомида ўз ўрнига қайтмади. “Уимблдон” эса тўпни Фашануга етказиб берган бир вазиятда, Денис тўпга биринчи бўлиб ташланишга қарор қилди ва тўпни яна қайтиб рақиб жарима майдончасига етказиб берди. Ажойиб томоша бўлди.

Петер довюрак йигит эди. У ва Фабьен олдинга чиқиб ўйнашни ёқтиришарди. Бартез майдонда ҳам яхши ўйин кўрсата оларди. Таиландга борганимизда у мендан уни ўйинчи сифатида майдонга тушуришимни сўради ва мен уни иккинчи бўлимда ўйинчи сифатида майдонга туширдим. Гол уришга интилиб тўпнинг кетидан югурган Бартез, тезда чарчаб қолди.

Ҳеч бир жамоа “Олд Траффорд”да “Манчестер”ни юта оламиз деб аниқ айта олмасди. “Юнайтед”га имконият қолдирмай, уни тушкун аҳволга соладиган жамоанинг ўзи йўқ эди. 1:0 ёки 2:1 ҳисобида ютиб турган пайтда, рақиб мураббийи сўнгги 15 дақиқада мағлубиятга учраши аниқлигини жуда яхши биларди. Меҳмонлар учун ажратилган ўриндиқда ҳар доим қандайдир қўрқув ҳиссиёти ҳукм сурарди. “Қани, кўрамиз, ғалабани ушлаб тура олармикинсизлар?” деган маънода, шафқатсизларча рақибни ўз жарима майдончаси ичига қисиб борардик.
Имконимизнинг борича ҳаракат қилиб, рақиб жамоани қийноққа солардик. Улар ҳам шундай бўлишини олдиндан билишарди. Рақиб руҳиятига заррача таъсир ўтказа олсак бас, улар буткул таслим бўлишарди. Тўғри, бу ҳар доим ҳам қўлимиздан келмасди, аммо шундай вазиятларда ғалабадан ўзгача завқ олардик. Таваккал қилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.



Биз ўз жарима майдончамизни тарк этиб, рақиб жарима майдончасига интилганимизда баъзи-баъзида гол ўтказиб турардик. Шундай ўйинларнинг бирида биз “Ливерпуль”га ютказиб қўйганмиз, Люк Чадвик орқага қараб югураётганда ғалати тарзда майдондан четлатилган эди. Бошқа ҳамма ўйинчилар жарима майдончаси ичида эди ва мен нега бундай бўлганини ҳалигача тушуна олмайман. Бизга қарши ўйинда рақибларимиз кўп ҳолатларда бутун жамоа бўлиб ҳимояланишарди ва охир-оқибат уларнинг ҳимоядан чиқишлари қийинлашиб қоларди.

“Шпорлар” билан бўлган ўйиннинг биринчи бўлимидан сўнг биз тушкун аҳволда эдик. Бу ўйинда ғалабага эришиш учун киритган 5та голимизнинг сўнгги иккитасини Верон ва Бекхэм уришди. Лекин шунга қарамай, бизда ҳалигача дарвозабон билан боғлиқ муаммо бор эди. Октябрда Фабьен Бартез иккита аҳмоқона хатога йўл қўди. Фабьен тўпни мушти билан қайтаришга уриниб хатога йўл қўйган ўйинда биз 1:2 ҳисобида “Болтон”га ва 1:3 ҳисобида Ливерпулда мағлубиятга учраганмиз. 25 ноябрь куни  “Арсенал”га қарши бўлиб ўтган ўйинда бизнинг франциялик дарвозабонимиз тўпни чиройли тарзда Тьерри Анрига узатиб берди. Анри эса имкониятдан унумли фойдаланди. Орадан бир қанча вақт ўтгач, Фабьен тўпга қараб отилиб чиқди, аммо уни ушлаб қола олмади, Анри эса бундай имкониятни қўлдан бой бермади ва яна гол уришга эришди.

2001 йилнинг декабрь ойи биз учун яхши бошланмади, чунки биз “Челси”дан 0:3 ҳисобида мағлубиятга учрадик. Бу биз ўтказган ўн тўртта ўйин орасида бешинчи мағлубият эди. Бироқ ушбу даҳшатли мағлубиятдан сўнг ишимиз ўнг томонга қараб силжиди: Уле Гуннар Сульшер ван Нистелрой билан тил топиша бошлади (Энди Коул январда “Блэкберн”га кетмоқчи бўлиб турганди) ва янги 2002 йилдан бошлаб мусобақа жадвалида кўтарила бошладик. “Роверс” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинимизда Руд ўйинларда кетма-кет киритган голлари сонини ўнтага етказиб олди.

Январь ойининг охирида биз 4 очко фарқ билан мусобақа жадвалининг биринчи ўрнида бораётгандик. Февралда эса бош мураббийликдан кетишимни эълон қилдим.

Кетишим борасидаги қарорга аниқлик киритиб олганимда жамоа янада яхшироқ ўйнай бошлади. Биз 15 та ўйиндан 13 тасида ғалаба қозондик. Чемпионлар лигаси финалига чиқишдаги умидимни узмадим ва ҳаттоки финал бўлиб ўтадиган шаҳарда меҳмонхонадан жой буюртириб қўйдим. Мен финалга катта эътибор қаратмасликка уриндим, бироқ жамоани “Хэмпден Парк”ка олиб чиқиш ғоясига иштиёқ ортиб борди.

Ярим финалда “Байер” билан тўқнашиб 3:3 ҳисобида дуранг ўйнадик ва биз меҳмонда киритилган гол эвазига мусобақани тарк этишга мажбур бўлдик. “Олд Траффорд”да бизга Михаэль Баллак ва Оливер Нойвилль гол уришганди. Бундан ташқари, “Байер” таркибида кейинчалик “Тоттенхэм”дан бизга ўтган Димитар Бербатов ҳам бор эди.



Аммо ишим сақланиб қолди ва мен мураббийлик қилишда давом этдим. Янги йил арафасида туғилган кунимни ўтказдим ва биз барча оила аъзоларим билан “Олдерли Эж” меҳмонхонасида йиғилдик. Орадан бир неча йил ўтгач, яна ҳаммамиз бирга йиғилдик, Марк Лондондан учиб келди, Даррен,  Жейсон ва Кэти  ҳам келишди. Барча ғалаёнчилар яна бир стол атрофида тўпланишди.

Ўйинчиларга Фергюсон клубда қолади деган пайтда улардан турли хилдаги ҳазилларни ҳам кўтаришга тайёр эдим. Бу каби иссиқ янгиликни эълон қилганингдан сўнг ўзинг ҳам куйиб қолишинг ҳеч гап эмасди.

Райан Гиггз ҳазилга жуда уста эди.
-   Ана холос! Гапира олмай қолдим, тилим айланмай қолди. – Мен эндигина янги шартнома имзолаган эдим ахир, - деди.


Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). Кириш

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 1-боб, 1-бўлим (1-қисм)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 1-боб (якуни)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (1-қисм)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (2-қисм)

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (3-қисм)

Сер Алекс Фергюсон (Автобиография). 2-боб (охири)

Сер Алекс Фергюсон (Автобиография). 3-боб (1-қисм)

Сер Алекс Фергюсон (Автобиография). 3-боб (2-қисм)


4-боб 9 декабрь куни сайтимиздан ўрин олади. "CA"ни кузатиб боринг.


Муродов Миразиз таржимаси.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook