Latest news

14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  0 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  51 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1 10:05Футзал. Осиё кубогида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси тантанали тарзда кутиб олинди   2 09:49Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:24Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади!   23 09:22Неъматилло Қуттибоев: "Ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имкон бердик"  0

"Насаф" бугундан йиғинга киришди, клуб Норчаев ва Абдихолиқовга қизиқмоқда News

"Насаф" бугундан йиғинга киришди, клуб Норчаев ва Абдихолиқовга қизиқмоқда

Суперлига клублари секин аста бўлажак мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлашмоқда.

Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби ва Суперлига вице-чемпиони "Насаф" жамоаси бугундан йиғинга киришди. "Аждарлар" Рўзиқул Бердиев бошчилигида Қарши шаҳридаги клуб базасида бугундан машғулотларни бошлашади. Ушбу йиғин Қаршида 28 декабрга қадар давом этади. Шундан сўнг футболчиларга қисқа таътил берилади.

"Насаф" 2 ёки 3 январь санасидан иккинчи йиғинни бошлашни мўлжалламоқда. Бу ҳақда "Championat.asia" сайтига жамоа бош мураббийи Р.Бердиев маълум қилди. Жамоанинг январь ойидаги йиғини Қарши шаҳрида бошланиб Туркияда давом эттирилади. Анталия йиғини январнинг охирига қадар давом этади. Албатта, у ерда қатор ўртоқлик ўйинлари ҳам ўтказилади.


- "Насаф" яқиндагина жамоани тарк этган Умар Эшмуродов ўрнига бир қатор маҳаллий ва легионер марказий ҳимоячилар номзодини кўриб чиқмоқда;

- "Аждарлар"ни тарк этган Лима Круз ва Андрес Чавеслар ўрнига ҳам маҳаллий ва легионер ўйинчилар кўриб чиқилмоқда. Шахсан бош мураббийнинг тасдиқлашича, "Насаф" ўз тарбияланувчилари Бобир Абдихолиқов ҳамда Ҳусайн Норчаевни ҳам ортга қайтармоқчи. Уларга қизиқиш бор ва ҳозир музоралар олиб борилмоқда;

- Марко Станоевичнинг шартномаси ўз ниҳоясига етган, клуб ҳозирда ярим ҳимоячи билан келишувни узайтириш ёки узайтирмаслик масаласини кўриб чиқади;

Яна бир ярим ҳимоячи Жаба Жигаурининг шартномаси яна бир йил давом этади. Лекин, томонлар ўзаро икки томонлама шартларни келишиб олишлари керак бўлади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика