Latest news

13:17Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди  0 13:15Постекоглу "Тоттенхэм" камида уч нафар янги футболчи сотиб олишини истамоқда  0 12:49Тошкентда ўтказилган "Воҳа дербиси"да "Насаф"нинг қўли баланд келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:36Ўзбекистон футзалининг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф этамиз  0 12:24Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  0 11:59"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи  2 11:34"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади  2 10:39Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди  16 10:02Яна бир «юлдуз» Саудия Арабистонидан кетмоқчи  2 09:31Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди  3 09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  1 08:36Ўзимизнинг карикатура. Самвел Бабаян 53 ёшда  9 08:05Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 07:50РПЛ. "Нижний Новгород" - ЦСКА 2:6  0 07:45Серия А. "Болонья" - "Ювентус" 3:3  0

Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади! News

Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади!

Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади!

Азиз фарзандларим!

Шу кунларда Қатар давлатида футбол бўйича ёшлар ўртасида бўлиб ўтаётган Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этиб, бирйўла финал йўлланмаси ҳамда шу йил ёзда Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Жонажон Ўзбекистонимизнинг футбол тарихида биринчи марта эришилган бундай ёрқин ғалабани, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиздаги барча спорт мухлислари, кўпмиллатли бутун халқимиз чексиз қувонч ва ғурур билан кутиб олди. Зеро, бу эл-юртимизнинг неча йиллик буюк орзуси эди.

Бу орзуни амалга ошириш айнан сизларга – Янги Ўзбекистоннинг навқирон фарзандларига насиб этгани билан ҳар қанча фахрлансангиз, арзийди.

Албатта, сизлар эришган бу тарихий ғалаба замирида кейинги йилларда мамлакатимизда спорт соҳасини, жумладан, футболни ривожлантиришга берилаётган улкан эътибор ва амалга оширилаётган кенг кўламли амалий ишлар мужассам, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Шу билан бирга, сиздек азму шижоатли ёшларимизнинг тажрибали мураббий ва мутахассислар раҳбарлигида мазкур мусобақага пухта тайёргарлик кўриб, ҳар бир ўйинда чинакам маҳорат, жасорат ва матонат намунасини кўрсатганингиз албатта юксак таҳсинга муносибдир.

Осиё қитъасидаги энг кучли жамоалар билан қизғин курашлар остида бўлиб ўтган 5 та ўйинда ҳам жамоамиз дарвозасини дахлсиз сақлаб, рақиблар дарвозасига 14 та жавобсиз тўп киритганингиз ҳам футболимиз тарихида мисли кўрилмаган натижадир.

Ишончим комилки, сизлар бу ютуқдан янада руҳланиб, финал беллашувида “Осиё чемпиони” деган шарафли ном учун муносиб кураш олиб борасиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга, сизларнинг меҳрибон ота-оналарингиз, устоз-мураббийларингизга ҳам чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман.

Бутун Ўзбекистон халқи сизларга ҳамиша бахт ва омадлар, порлоқ ғалабалар тилайди, азиз болаларим!

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Rating: +40   

Comments

+4   
30 apr 10:45:53
1994 Nurafshon
Бу футболчиларимизга тариф беришга суз топиш кийин буларга Аллохни узи катта совга берган бу кунларни 30 йилдан ортик кутдик манашу йигитлар охири уддалашди. Иншааллах бу йигитлар келажакда кучли бешлик чемпионатларида уйнаб юкори натижаларга эришади.
+2   
30 apr 11:45:17
Mamadiyorov Mahmud
Юртбошимиз ФУТБОЛ ТВ каналини очиш тўғрисида кўрсатма ҳам берган эди, лекин тв раҳбарияти жим, қачон Президент топшириғи бажарилади.
+1   
30 apr 16:21:42
✨Ғайрат Муҳаммад????
Раҳмат, Муҳтарам Президент, ҳали бу йигитлар олимпиада ўйинларида муносиб қатнашадилар, деган ишончдамиз. Аллоҳ ҳаммамизга мададкор бўлсин. Ватанимиз гуллаб яшнайверсин!!!
+1   
30 apr 14:22:03
Davronbek Abduvaliev
Олға ЎЗБЕКИСТОН. Бушашманглар. Олимпиада йўлланмаси ортидан, Асосий МТЖ га хам ЖЧ финал босқичида иштирок этишини тилмб қоламиз.
+1   
30 apr 12:21:48
Данил Богдасаров
Reply to comment by Mamadiyorov Mahmud
Юртбошимиз ФУТБОЛ ТВ каналини очиш тўғрисида кўрсатма ҳам берган эди, лекин тв раҳбарияти жим, қачон Президент топшириғи бажарилади.
1 июндан дейилган карорда конкрет очиларкан янги нимадир languages деган канал урнида
+1   
30 apr 10:45:46
Oybek Haydarov
Хурматли президенттмизга катта Рахмат футболчиларни муносиб такдирлайдилар Насиб хаммаси президенттмизни назоратлари остида яшасин Узбекистан
   
30 apr 14:21:30
Davronbek Abduvaliev
Олға ЎЗБЕКИСТОН. Бушашманглар. Олимпиада йўлланмаси ортидан, Асосий МТЖ га хам ЖЧ финал босқичида иштирок этишини тилмб қоламиз.
   
30 apr 14:20:52
Davronbek Abduvaliev
Олға ЎЗБЕКИСТОН. Бушашманглар. Олимпиада йўлланмаси ортидан, Асосий МТЖ га хам ЖЧ финал босқичида иштирок этишини тилмб қоламиз.
   
30 apr 14:20:52
Davronbek Abduvaliev
Олға ЎЗБЕКИСТОН. Бушашманглар. Олимпиада йўлланмаси ортидан, Асосий МТЖ га хам ЖЧ финал босқичида иштирок этишини тилмб қоламиз.
   
30 apr 12:22:26
BEXZODBEK MASHARIPOV XIVA
Ha osha óyinni eslayman Ahmad halilni Hetrik qilib toshkentda kambek qilib yutb ketgandi. Necha yol kutdim sabr va parij
   
30 apr 11:31:20
Aliw023
Юлдузлик касалига учрамасинда ишкилиб боллар
   
30 apr 10:45:03
Neftci&Barca
Рахмат Юртбошимизга табриклари учун! Бу табрик футболчи ва тренерларна янада рухлантиради!
-1   
30 apr 11:05:45
Донийор Кадиров
Хаммасига бита битадан onex берворилар энди
-1   
30 apr 10:49:50
Mansurjon mirzaraximov
Ок
-1   
30 apr 09:53:37
assassin
яхши гапларга минус босаётган моллар Ватанингни кадрламайсанми минус босмасдан
championat.asia
Яндекс.Метрика