Зойир Мирзаев Қашқадарёдаги учта клубнинг раҳбарлари билан учрашади
14 фев 2020 11:54
Янгиликлар
Зойир Мирзаев Қашқадарёдаги учта клубнинг раҳбарлари билан учрашади
17 февраль куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоятдаги футбол клублари раҳбарлари, жамоа бош менежерлари ва футбол Федерацияси масъуллари билан йиғилиш ўтказади.
Танқидий руҳда ўтиши кутилаётган йиғилишда вилоят футбол Федерацияси фаолияти ва клубларда қилинаётган ишлар жиддий муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Зойир Мирзаев 11 февраль куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишида ҳам вилоят футбол мавзусига тўхталиб ўтиб, вилоят футболида таниш-билишчилик мавжуд эканлигини, воҳа футболини қаттиқ назоратга олишини , клубларда ишчи ҳодимларнинг ҳар бири билан гаплашиб олишини алоҳида таъкидлаб ўтган эди. Championat.asia сайти мухбири бўлажак йиғилишда иштирок этиши кутилмоқда.
Номоз Чориев
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар