UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  5 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  82 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  134 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1052

Зорро костюми, Манчестердаги портлаш, одамови мураббий. Жозе Моуриньо иштирокидаги матбуот-анжумани Янгиликлар

Зорро костюми, Манчестердаги портлаш, одамови мураббий. Жозе Моуриньо иштирокидаги матбуот-анжумани

Бугун, 10 декабрь куни "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасидаги манкунианлар дербиси бўлиб ўтади.

Ушбу ўйиндан олдин "қизил иблислар" устози Жозе Моуриньо матбуот-анжуманида иштирок этди ва журналистлар саволларига жавоб берди.


- Жозе, ушбу баҳс сиз учун қандай аҳамиятга эга?

 - Мен учун? Бу ўйин мен учун мамлакатнинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши яна бир катта баҳс. Бу учрашув турнир жадвалидаги биринчи ва иккинчи ўринларнинг тўқнашув, катта ўйин.

- Айни дамда "Сити" қанчалик кучли?

- Жуда кучли.

- Айни дамда жамоа ўтган мавсум шу кундагидан 11 очко кўп жамғарган, сўзсиз, анча ўсишга эришилди. Бу баҳсда жамоангиз ўтган мавсумдагидан яхшироқ ўйнаши мумкинлигини ҳис қиляпмизми?

- Ҳа, биз кучлироқ жамоага айландик, бу шубҳасиз. Аммо "Сити" ҳам ўтган мавсумдагидан яхшироқ ўйин кўрсатмоқда.

- Бу мавсум чемпион бўла олишингизга ишонасизми?

- Буни уддалай оламиз деб ўйлайман, аммо бошқа жамоалар ҳам муваффақиятга эришиши мумкин.

- Бу "Манчестер Арена"даги портлашдан кейинги илк Манчестер дербиси. Бу трагедия "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити"ни  яқинлаштирдими?

- Бундай воқеалар футболга ижобий таъсир қилади. Ўша пайтда, икки клуб ҳамкорлик қилиб, ўз шаҳри учун бирга ишлай олишини тушунганмиз. Ҳозир гап футбол учрашуви ҳақида кетмоқда, муҳим ўйин ҳақида. Ҳаммаси тинч ўтади деган умиддаман. Агар ҳаммасини тўғри бажарсангиз, дерби - ажойиб воқеага айланади. Бир шаҳар, икки хил ранг, дўстлар. Хатто битта том остида, бир оила вакиллари икки хил рангда бўлишлари мумкин. Шундай экан, дербига тўғри муносабатда бўлиш бу ажойиб. Ўйиндан олдин ва кейин биз кўк ва қизил рангга бурканган тинч шаҳарни кўрамиз деган умиддаман.

- Манчестер дунё футболидаги энг аҳамиятли шаҳарлардан бири ҳисобланади. Шу ҳафта шаҳар аҳолиси сизни тўхтатиб, бирор нарса дейишдими? "Юнайтед"нинг ғалабасини тилашдими?

- Мен кўпчиликдан узоқроқда бўлишни хуш кўраман. Бундай нарсалар мен билан камдан-кам ҳолатларда юз беради. Мен "машғулот базаси-меҳмонхона" графики бўйича яхшайман. ЦСКАга қарши ўйиндан сўнг ҳеч қаерга борганим йўқ, тезда уйга йўл олдим. Бундай учрашувлар кам бўлади, аммо уларсиз ҳам бу баҳс Манчестерда туғилганлар учун қандай аҳамиятга эгалигини яхши биламан.

- Агар "Сити"ни мағлуб этсангиз, "Шахтёр" мураббийи каби Зорро костюмини киймайсизми?

- Йўқ.

- Майдонга тушиши сўроқ остида бўлганларнинг қай бири бу баҳсда иштирок этиши мумкин?

- Златан, Жонс, Феллайни борасида эртага (бугун) қарор қабул қиламиз. Байи ва Кэррик ўйнамайди.

- Матич?

- Матичда жароҳат бор, бироқ у майдонга тушиши мумкин.

- Кутганингиздек, Силва сизга қарши ўйнашга тайёр. "Сити" футболчилари орасида яна кимдир тезда соғайиб кетиши мумкинлигини кутяпсизми?

- Йўқ, билмадим, балки Менди?

- Ушбу баҳс борасида ҳар хил фикрлар билдирилмоқда, сизнингча, бу ўйин қандай ўтади?

- Футболни олдиндан айтиб бериш қийин. Мен, мураббий сифатида бирор ўзгартириш киритишга ҳаракат қилишими мумкин, аммо аслида қандай бўлади, буни айта олмайман. Футболда бошқариб бўлмайдиган кўплаб нарсалар бор. Олдиндан бир нарса дея олмайман.

- Жозе, агар икки жамоани солиштирсак, сизда бақувват ва бўйи узун футболчилар кўп эканлигини тушунамиз. Бу устунликдан қандай фойдаланмоқчисиз?

- Бир нарсани аниқ айтишим мумкин - Компани иккинчи вақатда Мата билан курашда қийналмайди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика