UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  0 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  2 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  12 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  0 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  9 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  9 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  9 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3

Зоран Мамич: “Бунёдкор”ни ҳурмат қиламиз” Янгиликлар

Зоран Мамич: “Бунёдкор”ни ҳурмат қиламиз”

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Ал Айн” учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар қатнашишди. Зоран Мамичга ҳужумчи Данило Асприлья ҳамроҳлик қилди.

“Бунёдкор” жуда шаклланган жамоа деб биламан. Рақиб Жидда шаҳрида 90 дақиқа қийин ўйин ўтказишди. Эртага жуда оғир ўйин кутаяпман. Ўтган ўйиндагига нисбатан яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз. Биринчи турдагидан фарқли равишда Нурматов, Ҳамдамов, Шомуродов каби футболчиларга қарши яхши ўйнашга уринамиз”, - дейди Зоран Мамич. 

“Биз ўйинга тайёрмиз. Эртанги баҳс биз учун жуда муҳим. Бизда кучли футболчилар бор. Сифатли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Данило Асприлья. 

-  Эртага жамоа сафарда ҳаракат қилади. Шундан келиб чиқсак жамоаингиз ҳужумкор ўйнайдими ёки ҳимояданми? 

-  “Ал Айн” ҳимояланадиган жамоа эмас. Бизнинг фалсафамиз ҳужумкор ўйин кўрсатиш. Биз рақибни ҳурмат қиламиз. “Бунёдкор” ҳам ўзига яраша ҳурматга эга. Биз Тошкентга чиройли ўйин кўрсатиб очко олиш учун келдик. 

-  Эртанги баҳсда кимни фаворит деб ҳисоблайсиз. Ўтган йилги ОЧЛ финалчиси “Ал Айн”ми ёки ўз майдонида ўйнайдиган “Бунёдкор”ми?

-  Агар Жиддада “Бунёдкор”нинг голини ҳисоблашганида ғалаба қозониши мумкин эди. Биз ҳам “Зоб Аҳан” билан баҳсда кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Эртанги ўйин биз учун жуда қийин ўтади. 

-  “Бунёдкор”нинг кучли ва кучсиз томонларини ўргандингизми?

-  Бу ҳақда ўйиндан кейин гаплашамиз. Биз рақибни яхши ўрганиб чиқдик. 

-  “Ал Айн” сўнгги ўйинларда ижобий натижа қайд эта олмаяпти. Бунга сабаб нима? Жамоадаги муҳит қандай?

-  ОЧЛ финалидаги мағлубиятдан сўнг жамоада чарчоқ сезилмоқда. Таркибимизда жароҳат олган футболчилар жуда кўп. Ички чемпионатда ҳам, ОЧЛда ҳам бир хил ўйнашга уринамиз.

-  Айнан қайси футболчилар жароҳат олган?

-  Ҳимоядаги икки нафар футболчимиз жароҳат олган. Бундан ташқари ярим ҳимояда ўйнадиган терма жамоа аъзоси ҳам майдонга туша олмайди.

-  Бизда мавсум бошланмоқда. “Бунёдкор”нинг кучсиз томонларидан фойдаланиб қолишга уринасизми?

-  Албатта ҳаракат қиламиз.


-  Бундан олдинги мураббий Златко Даличнинг ишини давом эттираяпсизми ёки янги фалсафа киритаяпсизми? 

-  Далич билан жуда яхши муносабатдаман. Лекин ўзимнинг қарашларим бор. Шу боис жамоага янги фалсафа олиб келдим. 

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика