UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  6 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  10 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  9 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  32 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  11 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   15 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  21

"Зомин" ўз гуруҳи чемпионига айланди Янгиликлар

"Зомин" ўз гуруҳи чемпионига айланди

Яқин ўтмишнинг энг тезкор футболчиларидан бири Жаҳонгир Жиямуродовга ортиқча таъриф беришга ҳожат бўлмаса керак.

Ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой олган. Жаҳонгир Жиямуродов футболчилик фаолияти давомида "Машъал", "Насаф", "Олмалиқ" ва "Нефтчи" клубларида тўп сурган. Таъкидлаш жоизки, у “Насаф” таркибида янада “порлади”, ҳақиқий етук футболчи сифатида шаклланди. Машғулотдаги тинимсиз меҳнатлари эвазига мунтазам равишда “аждарлар”нинг асосий таркибидан муқим ўрин олиб келди. 

2011 йилда эса "Насаф" билан ОФК Кубогида ғолибликни қўлга киритган. Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари унинг ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бундай дейишимизга асосларимиз етарли. Аслида, Жаҳонгир Жиямуродов Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида туғилиб, миллионлар ўйинининг ўзига хос сир-асрорларини ўрганган бўлса-да, Қашқадарё футболида камол топди. Мураббийлик соҳасида эса Жиззах заминида илк қадамини ташлади. У ҳали ҳам яшил майдонда жавлон уриб тўп тепиши мумкин эди. Аммо, фаолияти давомида олган жароҳатлар катта футбол билан барвақт хайрлашишга мажбур этди. 

Жорий йилнинг бошида Жиямуродовга Ўзбекистон ПРО - лигаси иштирокчиси "Зомин" клубидан таклиф тушади ва у бош мураббий сифатида иш бошлайди. Тўғри, унинг мураббийлик бобидаги илк расмий ўйини омадсиз кечди. Жумладан, "Оқ-тепа"га қарши кечган баҳсда 1:2 ҳисобида имконият бой берилди. Мазкур мағлубиятдан етарли чиқарган Ж.Жиямуродов бошчилигидаги "Зомин" жамоаси аъзолари Ўзбекистон Про-лигасининг "Б" гуруҳида жорий йилги мавсум учрашувларини кўтаринки кайфиятда ўтказиб, биринчилик якунланишига икки тур қолганида муддатидан олдин 45 очко жамғарган ҳолда, гуруҳ чемпионига айланди. 

Ёш мутахассис бошчилигида “Зомин” жамоаси ўз тарихида илк бор халқаро ўртоқлик учрашувларда иштирок этди. Бир йил оралиғида қилинган меҳнат зое кетмади. Унинг таъкидлашича, “Зомин” барча диққатини ўтиш турнирига қаратади ва унда фақат ижобий натижа учун курашади. Нима бўлганда ҳам  ҳаммасини вақт кўрсатади. Яна бир гап. Тўғри, “Зомин” ўз минтақасида тенгсиз топилди. Аммо ушбу клуб ўз уй ўйинларини Зомин шаҳрида эмас, балки бутун мавсум “Янгиер” стадионида ўтказганини аксарият мухлислар билмаса керак. Айни пайтда “Зомин” стадионида қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳанузгача олиб борилмоқда. 

Жамоанинг ўз ишқибозлари қаршида тўп суриши ҳамон сўроқ остида қоляпти... Афсуски, “Зомин” ўзининг ўзга шаҳардаги бир йиллик саргузашти мобайнида етарлича муаммоларга дуч келди. Гоҳида транспорт, баъзида ётоқхона, бошқа ташкилий масалалар ва ҳоказо...

Сўнгги сўз ўрнида: Ж.Жиямуродовнинг мураббийлик бобидаги илк мавсуми омадли интиҳо топди. Фурсатдан фойдаланиб, “Зомин”  жамоаси аъзоларини, мураббийлар штабини, жамоанинг ашаддий ихлосмандларини қўлга киритилган улкан ғалаба билан самимий қутлаб қоламиз. Ўйлаймизки, келаси мавсумда ҳам Ж.Жиямуродов қўл остидаги жамоа аъзолари ўзларининг чиройли, мазмунли ва ҳужумкор ўйинлари билан ишқибозлар олқишига сазовор бўлишади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика