"Зомин" Андижонга бориш учун маблағ топа олди

18 окт 2014, 12:00
Ўтган турда молиявий муаммо сабаб "Хотира-79" билан ўйинга бора олмаган "Зомин" тақвимга кўра бугун "УзДонгЖу" билан ўйнайди.

Мухлисларни "Зомин" бу сафар ҳам учрашувга бормайдими ёки борадими деган савол ўйлантираётганди. Шуни инобатга олиб, клуб ижрочи  директори Абдумажид Хориновга мурожаат қилдик. У кишининг айтишича жамоа Андижонга бугун тонг саҳар соат 04:00да йўлга чиққан.

Демак, зоминликлар сафар ўйинига бориш учун йўл кирага пул топа олган. 

Эслатиб ўтамиз, "УзДонгЖу" - "Зомин" баҳси Андижон шаҳрининг Шўрбулоқ даҳасида жойлашган сунъий майдонда 15:00да бошланади.    


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›