UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  0 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  0 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  0 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  8 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  28 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  30 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  4 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  4 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2

Зоҳир Қўзибоев: "Қора анъанага чек қўймоқчимиз" Янгиликлар

Зоҳир Қўзибоев: "Қора анъанага чек қўймоқчимиз"

Ўзбекистон чемпионатининг июнь ва июль ойларидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 1-5 август кунлари бўлиб ўтди.
Ушбу сўровнома натижасига кўра ойнинг энг яхши футболчилар қаторида иккинчи ўринда қайд этилган Зоҳир Қўзибоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Албатта бутун Ўзбекистон бўйича ойнинг энг яхши футболчилар қаторидан жой олиш жуда ҳам ёқимли. Очиғини айтсам жуда-жуда хурсанд бўлдим. Бу менга қўшимча куч бағишлашига ишонаман. Мен учун бундан ҳам муҳими жамоамиз қайд этаётган натижалардир. Шахсий совринлар жамоа ютуғига қараб келаверади" , - дейди Зоҳир Қўзибоев

- Биринчи даврадан сўнг Олий лига тўпурурлари рўйҳатида ҳам кучли учликдасиз. Бу сиз учун кутилмаган ҳолатми?

Билмадим. Мен ундай деб ўйламайман. Жамоамизни меҳнатини голлар билан кўрсатамиз. Мақсадим эса Олий лигада ҳам тўпурур бўлиш. Кўпроқ гол урсам ғалаба қозонамиз ва "Машъал" юқори поғоналарга кўтарилади. Биринчи вазифам шундан иборат.

- Бугун жамоа олдида қийин учрашув бор. "Машъал" ушбу кунгача ҳали "Бунёдкор" дарвозасини ишғол эта олмаган. Сиз ҳужумчи сифатида буни қандай баҳолайсиз?

"Бунёдкор" бизни жамоадан шу кунгача кучли бўлганлиги учун бизни жамоа гол ура олмаган деб баҳолайман. Бугун жамоамиз тарихидаги ушбу қора анъанага чек қўймоқчимиз. Қийин учрашув бўлади ва олдимизда жуда катта тўсиқ бор. Биз майдонни ғалаба билан тарк этмоқчимиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика