Зоҳид Исмоилов: "Мухлисларсиз ғалабалар бизга татимайди"
06 май 2018 22:05
Янгиликлар
Зоҳид Исмоилов: "Мухлисларсиз ғалабалар бизга татимайди"
- Зоҳид, қийин ўтган учрашувда қозонилган ғалаба билан табриклаймиз. Бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз қандай?
- Кутилганидек қийин ўйин бўлди. Биз жамоадошларим билан майдонда боримизни бериб ҳаракат қилдик. Беллашувларга бой тарзда ўтган учрашувда кўриб турганингиздек 1:0 ҳисобида ғалаба қозондик.
- Сиз ушбу учрашувда мезбонлар сафида энг яхши ўйинчи деб топилдингиз. Келажакдаги режаларингиз қандай?
- Мен ҳар доим ўз олдимга катта мақсадларни қўяман. Ҳозирги даражам билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Насиб қилса ўз ўйинларимни янада кучайтирган холда Суперлигада, масалан ўзимизнинг Фарғона вилоятидаги Суперлига иштирокчилари – "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" клубларида ўйнаш ниятим бор. Бугунги учрашувда мухлислар доимгидек бизни қўллаб-қувватлаб туришди, мен “Ёзёвон” клуби мухлисларига шуни айтмоқчиманки, сизларсиз бизга ғалабалар татимайди, сиз азиз мухлислар учун биз футбол ўйнаймиз.
Бекзод Толибов ёзиб олди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Фикрлар