

Ана шу учрашувнинг 77 дақиқасида "қизил иблислар" таркибида жиддий жароҳатдан кейин Златан Ибрагимович илк бор захирадан майдонга тушди. Тиззасидан олган жиддий жароҳатдан қайтган Златан қайчи услубида зарба бериб кўпчиликнинг эътиборини тортди. Тўғри, унинг зарбасини рақиб посбони Роберт Эллиот майдон ташқарисига чиқариб юборди. Лекин, узоқ муддат даъволанган Ибранинг дарҳол бунақанги зарба бериши мэмлар нишонига айланди.









