"Лука — оддий футболчи эмас. У футболнинг ўзи. У футбол ўйнамайди — у футболнинг жонли ифодаси. Биз турличамиз: у майдонда етакчи, аммо унинг ташқарисидаги табиати жуда сокин. Шу билан бирга, айнан унинг тажрибаси 'Милан'га етишмаётган муҳим қисм эди. Ҳатто агар статистикаси унчалик ёрқин бўлмаса ҳам, жамоага бўлган таъсири улкан.
У йигирма йилдан буён энг юқори даражада ўйнаяпти. Айримлар бир-икки мавсум ярқ эттиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади. Аммо бошқалар борки, улар ўн йиллаб чўққида қолади — ва улар ҳақиқий чемпионга айланади, ҳатто "Олтин тўп"сиз ҳам. Модрич ана шундайлардан бири, ва у бугун биз билан," — деб Златан Ибрагимовичнинг сўзларини журналист Джанлука Ди Марцио сайти келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модрич бу йил ёзда эркин агент сифатида "Милан" сафига қўшилган эди. 40 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумдаги Серия A мусобақасида 6 та ўйинда майдонга тушиб, бир гол ва бир ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар
Ўша пайтда Месси ва Роналдуга рақобатчи бўлади деб ўйлагандим.
Жуда меҳнаткаш футболчи.