Зиданнинг маълум қилишича, "Реал" Моратани сотмайди

Aslanov Jasurbek
31 июл 2016, 12:43
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг сўзларига кўра, Мадрид клуби турли жамоаларнинг қизиқишига қарамасдан ҳужумчи Альваро Моратани сотмоқчи эмас.

"Мората Мадридга тегишли. У уйига қайтганидан хурсандмиз. Альваро шу  ерда қолиши керак.

Хесега тўхталадиган бўлсак, у борасида ПСЖ билан музокаралар бўлди. Бундан бошқа ҳеч нарса дея олмайман, чунки шундан бошқа ҳеч нарса билмайман, аммо айнан шу сабаб туфайли Хесе "Челси" билан ўйнамади. Ҳозирча расмий келишувлар йўқ" - дейди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal