Зидан ПСЖда Почеттинонинг ўрнини эгаллаши мумкин

Alisher
28 май 2021, 09:02
ПСЖ янги бош мураббийи Зинедин Зидан бўлиши мумкин.

У бундай ҳолатда "Тоттенхэм"га қайтадиган Маурисио Почеттинонинг ўрнини эгаллайди. ПСЖ якунланган мавсум Франция чемпионатида 2-ўринни эгаллади.

Олдинроқ, Зидан "Реал" бош мураббийлигидан кетганди. "Реал" французнинг қўл остида ўтган мавсум Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар Лигасида ярим финалга қадар етиб борди.

48 ёшли мутахассис "Реал" билан 2 бор Испания чемпионати, 3 бор Чемпионлар Лигаси ва 2 мартадан Испания Суперкубоги, УЕФА Кубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧни ютган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›