Зидан ўзини дунёнинг энг кучли мураббийи деб ҳисобламайди

Aslanov Jasurbek
22 окт 2017, 13:49
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Қироллик клуби"даги муваффақиятли фаолиятидан сўнг ҳам ўзини жаҳоннинг энг яхши мураббийи деб ҳисобламайди.

Зидан, Массимилиано Аллегри ("Ювентус") ва Антонио Конте ("Челси") ФИФА томонидан йилнинг энг яхши мураббийи учлигига киришди. Тақдирлаш маросими 23 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.

"Мен дунёдаги энг яхши мураббийман дея олмайман, бундай эмас. Каминанинг омади келган, чунки мен жаҳоннинг энг яхши клубида энг зўр футболчилар билан ишлайман. Тўғрисини айтаман, бажараётган ишим ўзимга ёқади, уни чин дилдан амалга оширяпман. Агар соврин беришса, уни мамнуният билан қабул қиламан, аммо ўзимни дунёдаги энг яхши мураббий деб ҳисобламайман" - дейди Зидан.

Зидан 2016 йилнинг январида "Реал" бош мураббийига айланган. Бу вақт ичида "Қироллик клуби" 45 ёшли мутахассис қўл остида 7та соврин (Чемпионлар лигаси х2, УЕФА Суперкубоги х2, Испания Суперкубоги, Испания чемпионати, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати) қўлга киритишди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›