Зидан МЮдан норасмий таклиф қилиб олди

Mirjalol Normatov
25 сен 2018, 20:18
"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан "Манчестер Юнайтед"дан норасмий таклиф олди.

Tribalfootball хабарига кўра, Англия клуби вакиллари франциялик мутахассис билан доимий тарзда боғланиб туришибди. Агарда Жозе Моуриньо яқин вақтларда жамоанинг ўйинини яхшилай олмаса, унинг ўрнига Зинедин Зиданни таклиф қилишмоқчи.

МЮ Зиданга йилига 20 млн евро маош беришга тайёр турибди. Бундай маошни ҳеч қайси мураббий олмаслигини ҳисобга олсак, Зидан таклифга рад жавоб бермаса керак.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tribalfootball

Сўнгги янгиликлар

Барча ›