Зидан мураббий сифатида фаолиятидаги барча финалларда ғалаба қозонмоқда

13 янв 2020, 02:47
Мадриднинг "Реал" клуби Испания Суперкубоги финалида "Атлетико"ни мағлубиятга учратди.

Бу Зинедин Зидан учун "Реал" бош мураббийи сифатида 9-финалга айланди. Эътиборли жиҳати шундаки, франциялик мутахассис уларнинг барчасида ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа қайд этмоқда.

Бунгача Зидан "Реал" билан қуйидаги мусобақаларнинг финалларида зафар қучган:

ЕЧЛ-2015/16, Европа Суперкубоги-2016, Клублар ўртасидаги ЖЧ-2016, ЕЧЛ-2016/17, Испания Суперкубоги-2017, Европа Суперкубоги-2017, Клублар ўртасидаги ЖЧ-2017 ва ЕЧЛ-2017/18. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›