

"Биз ўз ишимизни қилишда давом этамиз. Мавсум тугашига яна иккита ўйин қолди. Қўлимиздан келган барчасини қиламиз.
Марсело билан тушунмовчиликлар? Йўқ. Унда озгина муаммолар бор. Шунинг учун биз билан ўйинга келмади. Бори шу.
Менга бугун барчаси ёқди. Нафақат голлар, балки ҳимояда қандай ўйнаганимиз ҳам. 2:1 вақтида биз темпни туширмадик ва яна гол урдик. Бу жамоа характерини кўрсатиб турибди.
Куртуа ажойиб сейвлар қилди. Биз кучли рақибга қарши қийин майдонда яхши ғалабага эришдик", - деди Зидан.



