Зидан: "Иско ва Марсело ўз имкониятини олади"
16 мар 2019 20:50
Янгиликлар
Зидан: "Иско ва Марсело ўз имкониятини олади"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ҳимоячи Марсело ва ярим ҳимоячи Искога ўйинда иштирок этиш учун имконият берилишини маълум қилди.
Ҳар икки футболчи Сантьяго Солари бошқарувида таркибга ҳам киролмай қолишган эди.
"Албатта, улар ўйнашни хоҳлашади. Уларни майдрнда кўрамиз, улар ўз имкониятларига эга бўлишади. Иско ҳам, Марсело ҳам жамоага ёрдам беришга тайёр. Марсело ҳақиқий профессинал ҳисобланади. У жорий мавсум майдонга кўп тушмади, аммо ёмон таассурот қолдирмади", - деди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар