

Бош соврин “Реал”ни қаторасига 3 марта ЕЧЛ ғолибилигига бошлаб келган Зинедин Зиданга насиб этди. Франциялик мутахассис сўровномада 296 овоз тўплади. Иккинчи ўринни “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп (109 овоз), учинчи ўринни “Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола (105 овоз) банд этди. Кучли бешликка Диего Симеоне (48 овоз) ва Массимилиано Аллегри (33 овоз) ҳам кирди.



