Зидан: Бизга ғалабалар cерияси керак

21 янв 2018, 23:25
“Реал” бош мураббийи “Депортиво” устидан қозонилган йирик ғалаба (7-1)дан сўнг ўз фикрлари билан бўлишди.

“Майдонда нима юз берган бўлса, ҳаммаси яхши ва ажойиб ўтди. Жамоага шундай ғалаба зарур эди. Ҳимояда жиддий ўйин кўрсатдик. Энди эса бизга ғалабалар серияси керак. Бу клуб учун жуда муҳим. Нима ўзгарди? Натижа. “Вильярреал”га қарши ҳам яхши ўйин кўрсатдик, аммо мағлубиятга учрадик. 4-3-3 схемаси? Кўрамиз, бу жамоа ўйинида қандай акс этаркан”, — дейди Зинедин.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›