

"Қироллик клуби" бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа раҳбариятидан 21 ёшли марокашлик футболчини бошқа клубга қўйиб юбормасликни сўраган. Чунки франциялик мутахассис ҳимоячини жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айлантирмоқчи.

Таъкидлаш лозимки, футболчи "Боруссия"га 2018 йилда ижарага берилганди. Айни кунларда немис клуби ҳам Ҳакимини харид қилиш ҳақида ўйламоқда.



