Жозе Моуриньо: «Вест Хэм» ўтган асрдаги футболни намойиш этди»

Narzulla Saydullayev
30 янв 2014, 08:51
«Челси» устози Жозе Моуриньо АПЛ 23-туридаги «Вест Хэм»га қарши ўйиндан (0:0) сўнг ўз фикрларини билдирди.
– «Вест Хэм» ўйин давомида вақтни ютиб олишга уринаверди. Улар алмаштиришларни жуда узоқ вақт амалга оширишди. Бу ўтган аср футболи эди.

Натижа биз учун энг яхшиси эмас. Ҳакамликни кўп муҳокама қилишни истамайман. Виллиан сариқ карточкага лойиқ эмасди.

«Вест Хэм» юраги билан ҳимояланди, бунинг учун уларни олқишлаш мумкин. Аммо менимча бундай ўйинлар премьер-лиганинг бутун дунё учун ёмон рекламаси. Жамоам қўлдан келганича ҳаракат қилди, – дейди Моуриньо.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›