Жозе Моуриньо: "Ҳимоячилар ҳам ҳужумчилардек ажойиб ўйин кўрсатишди"
Aziz Tukhtamuradov
18 янв 2015, 10:24
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Суонси" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун барчаси биз истаганимиздек бўлди. Ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлди. Ҳимоячилар ҳам ҳужумчилар каби яхши ҳаракат қилишди. Рақиблар ўйингача учта ярим ҳимоячини йўқотгандилар. Биз эса бундан фойдаландик", - дейди мураббий.