Жорджо Кьеллини "Наполи" билан бўладиган ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
Tolibjon Qosimov
9 ноя 2013, 16:02
"Ювентус" ҳимоячиси Жорджо Кьеллини Италия чемпионти навбатдаги тури доирасида "Наполи"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин.
Sky Italia хабарларига кўра, у жума кунги машғулотлар давомида мушакларини жароҳатлаб олган. Ҳозирча жароҳатнинг қай даражада жиддий экани ва "Наполи"га қарши ўйинда иштирок эта олиш, олмаслиги номаълум.