Жиззахлик мухлислар Бухорога боришади

Narzulla Saydullayev
29 июн 2015, 07:54
1 июль куни «Сўғдиёна» жамоаси «Бухоро» жамоасига қарши майдонга тушади.
Биринчи давранинг сўнгги учрашувида «Сўғдиёна» 1 июл куни Бухорода «Бухоро» жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу учрашув давомида ўз севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун Жиззахлик мухлислар Бухоро шаҳрига боришга ҳозирлик кўришмоқда. Ҳар иккала жамоанинг турнир жадвалидаги мавқеига эътибор қаратадиган бўлсак, Бухородаги ўйиннинг анча қизиқарли курашларга бой бўлишини тахмин қилса бўлаверади.

Барча футбол мухлисларини чоршанба куни бўлиб ўтадиган «Бухоро» - «Сўғдиёна» учрашувига чорлаб қоламиз.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcsogdiana.uz