Жепаров жамоасида мағлубият, ўзи 49 дақиқа ўйнади
03 июн 2015 18:57
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/174275_original.jpg)
![](/upload/storage/174275_220.jpg)
Жепаров жамоасида мағлубият, ўзи 49 дақиқа ўйнади
Жанубий Корея К-лигасида 14-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ҳозиргина терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров тўп тепаётган “Улсан Хюндай” клуби иштирокидаги ўйин якунига етди.
Аутсайдерлардан бири “Бусан И Парк” клуби меҳмони бўлган “Улсан” 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.Бу
улсанликларнинг мавсумдаги тўртинчи мағлубияти бўлди. Ўйиндаги ягона
гол 20-дақиқада Весллей томонидан киритилди. Бошланғич таркибда майдонга
туширилган Жепаров 49-дақиқада ўз ўрнини Шин-Вук Кимга бўшатиб берди.
14-турдан сўнг “Улсан Хюндай” 16 очко билан 12 клуб орасида 9-ўринни
эгаллаб турибди.
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар