UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58"Реал Мадрид" Хаби Алонсо билан келишувга яқин турибди  2 20:34Ўзимизнинг карикатура: ОЧЛдаги "Туташ тақдирлар"  2 20:14Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"  3 20:11Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди  26 19:59Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади  1 19:35Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"  2 19:32 "Балли, "Насаф! Балли, Рўзиқул!" - қашқадарёлик моҳир шарҳловчи Ҳусан Темировнинг таваллудига бағишланади  3 19:17"Манчестер Юнайтед" қишда "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:02Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади"  1 18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  3 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  12 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   7 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  1

ЖЧга 9 кун қолди. Испания-1982 Янгиликлар

ЖЧга 9 кун қолди. Испания-1982

ФИФА овоз бериш якунларига кўра, мезбонлик Испанияга насиб қилди. 14 шаҳарда ташкил қилинди.
Бу сафар финал босқичида илк бор 24 терма жамоа иштирок этди. Ташкилотчилар мусобақа форматини тузиб чиқишда хато қилишгани сабабли мухлислар футболдан кўра кўпроқ очколар ва голларни ҳисоблаб ўтиргани билан ёдда қолди. Айниқса, ГФР ва Австрия терма жамоалари ўртасидаги беллашувда бу ҳолат яққол кўзга ташланади. Фақат чемпионат охирида ўтказилган Италия — Бразилия ва ГФР — Франция баҳслари мухлислар ёдида бир умрга муҳрланиб қолди.



Исроил терма жамоаси саралаш босқичини Океания жамоаларига қарши ўйин билан бошлади. УЕФА эса узоқ муддат мобайнида муҳокама қилиш билан банд бўлди. ОФК Исроилни таркибидан чиқаргани сабабли ФИФА бу давлат термасини Жанубий Америка жамоалари қаторига қўшишни ҳам истади. Охир-оқибат европаликлар сўнгги гуруҳга Исроилни қабул қилишди. Лекин бу жамоа сўнгги ўринни эгаллади.

Голландиянинг жаҳон чемпионатига чиқа олмагани кутилмаган ҳолатлардан бири бўлди.



Биринчи босқичда жамоалар 6 гуруҳда баҳс олиб боришди. Иккинчи гуруҳ босқичига олдиндан кутилган термалар йўл олишди. Шунга қарамай, Жазоирнинг ажойиб ўйини кўпчиликка маъқул келди. Агар Австрия охирги турда ГФРни қониқтирадиган натижага ўйнаб бермаганда финалда биз немисларни кўрмаган бўлардик. Германия ҳисобни Хорст Хрубешнинг аниқ зарбаси билан 10-дақиқада очгач, қолган 80 дақиқани жамоалар шунчаки тўпни бир-бирларига ошириш билан ўтказишди. Шундан кейин гуруҳ баҳсларининг сўнгги ўйинларини бир вақтда бошлаш йўлга қўйилди.



Иккинчи босқичда 12 терма 3 гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳда Польша СССРни доғда қолдирди. Иккинчи гуруҳда немислар ва французлар Испания ва Англиядан кучлироқ чиқишди. Учинчи гуруҳда эса чемпионатнинг энг ажойиб ўйинлари кузатилди. Италия Аргентинани 2:1, Бразилия эса қитъадошларини 3:1 ҳисобида доғда қолдирди. Италия – Бразилия беллашуви гуруҳ ғолиби номини аниқлаб берарди. Ўша ўйинда Паоло Росси ҳақиқий мўъжиза яратди. У рақиб дарвозасини 3 бор нишонга олиб, “мовий гвардия” ютуғини таъминлади. Чемпионат арафасида қамоқдан чиққан Россини мундиалга олиб кетишга қарор қилган Энцо Беарзотни ўшанда кўпчилик танқид қилганди, лекин келишилган ўйинлар туфайли қамоқда ўтириб чиққан Росси миллат қаҳрамонига айланди.

Ярим финалда Италия Польшани ҳам Россининг голлари эвазига мағлуб этади. Иккинчи ярим финалда Германия Франция билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўша баҳс ЖЧлар тарихидаги энг кескин учрашувлардан бири сифатида эътироф этилади. Пенальтилар тепишда немислар омадлироқ чиқади.



Ярим финал
Польша - Италия 0:2
Голлар:
Росси, 22, 73

ГФР - Франция 3:3 (п 5:4)
Голлар
: Литтбарски, 17, Румменигге, 102, Фишер, 108 - Платини, 26 (пенальтидан), Трезор, 92, Жиресс, 98

3-ўрин учун ўйинда Польша Франциядан 3:2 ҳисобида устун келди.
3-ўрин учун
Польша - Франция 3:2
Голлар
: Шармах, 40, Майевски, 44, Купчевич, 46 - Жирар, 13, Куриоль, 72



Ҳал қилувчи финал баҳсида Италия ва Германия майдонга тушади. Биринчи бўлимда томонлар ҳисобни оча олишмайди. Иккинчи бўлимда яна Росси катта саҳнага чиқади. У дастлаб ҳисобни очади. Шундан сўнг руҳланиб кетган итальянлар Тарделли ва Альтобелли киритган тўплардан кейин амалда баҳс тақдирини ҳал этиб қўйишади. Брайтнернинг голи ҳисоб қисқартиради холос. Шу тариқа Италия терма жамоаси учинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритади.



Финал
Италия - ФРГ 3:1
Голлар
: Росси, 57, Тарделли, 69, Альтобелли, 81 - Брайтнер, 83
Италия: Зофф, Колловати, Ширеа, Жентиле, Кабрини, Ориали, Бергоми, Тарделли, Конти, Грациани (Альтобелли, 7; Каузио, 89), Росси
Германия: Шумахер, Кальтц, Штилике, К. Ферстер, Б. Ферстер, Брайтнер, Бригель, Дреммлер (Хрубеш, 62), Румменигге (Мюллер, 70), Литтбарски, Фишер

Тўпурарлар: Паоло Росси (Италия) - 6, Карл-Хайнц Румменигге (Германия) - 5, Зико (Бразилия), Збигнев Бонек (Польша) - 4тадан.

Беҳзод Назаров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика