Келишувга биноан "Адидас" 2030 йилга қадар ФИФА нинг расмий ҳомийси сифатида фаолият кўрсатади.
Спорт махсулотлари ишлаб чиқарувчи ушбу машхур марка кўп йиллардан буён ФИФА билан ҳамкорлик қилиб келади. Шартноманинг яна 17 йилга узайтирилиши ҳам ўртадаги ишончнинг мустаҳкам эканидан далолат бериб турибди. "Адидас" бир неча йилдан бери футбол махсулотлари тайёрлашда етакчиликни ҳеч кимга бермай келмоқда. "Найк" ҳамда "Пума"дек рақобатчиларини ортда қолдиришни уддалаётган адидасчилар келаси йил бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати 2014 нинг расмий тўпини ишлаб чиқариш ҳуқуқига ҳам эга бўлдилар. Кафуса деб ном олган ушбу тўпни тайёрлаш "Адидас"га топширлиши бежиз эмасдек, назаримизда. Зеро, бундан аввалги бир нечта ЖЧ учун ҳам махсус тўпларни айнан Адидас тайёрлаб берган эди.