UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  5 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  4 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  11 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  10 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  29 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  13 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  17 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3

ЖЧ-2014. Превью. Колумбия ва Кот-Д'Ивуарнинг илк тўқнашуви Янгиликлар

ЖЧ-2014. Превью. Колумбия ва Кот-Д'Ивуарнинг илк тўқнашуви

Колумбия ва Кот-Д'Ивуар дастлабки ўйинда ғалаба қозонишди, шу боис бугунги тўқнашув гуруҳ ғолибини аниқлаб бериши мумкин.
Яққол фаворити бўлмаган гуруҳда ҳар бир очко жуда катта аҳамиятга эга бўлади. Биринчи ўйинни ютган жамоалар ўртасидаги баҳсда зафар қучган жамоа плей-офф сари катта қадам ташлайди. Кейинги босқич иккала жамоа учун тарихий натижага айланади.

1-тур учрашувлари

Кот-д`Ивуар - Япония 2:1 Ўйин ҳақида

Колумбия – Греция  3:0  Ўйин ҳақида




Колумбия - Кот-д'Ивуар
19 июнь. 21:00
Бош ҳакам:
Ховард Уэбб (Англия)
Ёрдамчи ҳакамлар:
Майкл Малларки (Англия), Даррен Канн (Англия)
Захира ҳаками:
Виктор Карилло (Перу)

Тахминий таркиблар
Колумбия
: Оспина — Суньига, Сапата, Йепес, Армеро — Санчес, Гуарин — Куардадо, Родригес, Ибарбо — Гутьеррес

Кот Д'Ивуар: Барри — Орье, Зокора, Бамба, Бока — Дие, Тиоте, Яя Туре — Калу, Бони, Жервиньо

Жароҳат олганлар: Бакка — Я Конан

Дисквалифиция қилинганлар: йўқ




Учрашувдан олдинги фикрлар

Хосе Пекерман (Колумбия бош мураббийи):

"Биз ўз стилимизни сақлаб қолишимиз керак, рақибни ҳурмат қиламиз. Рақиб ўз кучи ва иродасини ишга солиши аниқ. Кот Д'Ивуарда бир қатор етакчи футболчилар бор, уларга қарши ниҳоятда эҳтиёткор бўлимиз керак".

Сабри Лямуши (Кот Д'Ивуар бош мураббийи):

"Грецияга қарши ўйин Колумбиядан хавфсираш мумкинлигини кўрсатиб берди. Греклар кучли ҳимояга эгалар, Колумбия учта гол урди. Рақибимизнинг ҳужуми жуда кучли, уларга катта бўш жой қолдириш керак эмас. Японияга қарши баҳс бизга ишонч бағишлади ва плей-оффга чиқишимиз мумкин. Учрашувдан олдин ғалабага умид қиламиз".



Қизиқарли фактлар
- Ушбу икки жамоа ҳозирга қадар умуман тўқнаш келишмаган. Бразилиядаги баҳс ўзаро илк ўйин бўлиб тарихга киради.

- Колумбия терма жамоаси ҳозирга қадар мундиалларда умуман кетма-кет иккита ўйинни мағлубиятсиз ўтказмаган.

- Колумбия 2013 йил сентябрь ойидан буён мағлуб бўлмаяпти. Уларнинг мағлубиятсиз сериясида 8тага етди.

- Кот-Д'Ивуар 2013 йил июль ойидан буён ўтказилган ўйинларда ўз дарвозасидан камида битта гол ўтказиб келмоқда.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика