ЖЧ-2014. Мусобақа мезбонлари кутилганидек кейинги босқичда

Narzulla Saydullayev
24 июн 2014, 03:09
Бразилия терма жамоаси сўнгги турда Камерунни мағлуб этишини деярли барча тахмин қилганди.
Амалда ҳам шундай бўлди. Луис Фелипе Сколари шогирдлари икки нафар асосий футболчиси майдонга туша олмаган Камерунни 4:1 ҳисобида таслим қилишди. ЭтоО ва Сонг турли сабабларга кўра Бразилия билан ўйнай олишмади.

17-дақиқад чап қанотдан Луис Густаво тўпни жарима майдонига оширди, Неймар бир ҳаракат билан дарвозани ишғол қилди - 0:1.



26-дақиқада чап қанотда Эно фаол ўйнаб тўпни жарима майдонига оширди, Матип тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди ва Камерунинг мундиалдаги илк голини урди - 1:1.

33-дақиқада Марсело чап қанотда тўпни боши билан Неймарга оширди, ҳужумчи жарима майдони ёнига яқинлашиб келди ва кучли зарба билан дублини расмийлаштирди - 1:2.



Таъкидлаш лозим, Неймар бугун Бразилия терма жамоаси сафидаги 34 ва 35-голини урди. Бу борада у Роналдиньо (33та гол) ва Ривалдони (34та гол) ортда қолдирди.

50-дақиқада Бразилиянинг узоқ ташкил этган ҳужуми гол билан тугади. Давид Луиз!!! Жарима майдони ичида тўпни Фредга ошириб берди, ҳужумчи уч метрдан хатога йўл қўймади - 1:3. 

Баҳс тугашига 6 дақиқа қолганида Оскардан тўпни қабул қилиб олган Фернандиньо дарвозани ишғол қилди - 1:4.



Шундай қилиб пентакампеонлар гуруҳда биринчи ўрин билан нимчорак финалга чиқишди. Кейинги босқичда уларга Чили қаршилик қилади.

ЖЧ-2014. "А" гуруҳи, 3-тур.

Камерун - Бразилия 1:4
24 июнь. 01:00
Бош ҳакам:
Юнас Эрикссон (Швеция)
Ёрдамчи ҳакамлар: Матиас Класениус (Швеция), Даниэль Варнмарк (Швеция)
Захира ҳаками: Свейн Оддвар Мун (Норвегия)
Гол: Неймар, 17 - 0:1. Матип, 26 - 1:1. Неймар, 33 - 1:2.Фред, 49 - 1:3.Фернандиньо, 84 - 1:4.
Камерун: 16.Итанже, 3.Нколоу, 7.Нгуемо, 8.Муканжо (Салли, 58), 10.Абубакар (Вебо, 72), 12.Бедимо, 13.Чупо-Мотинг (Макун, 80), 17.Мбиа, 18.Эно, 21.Матип, 22.Нйом.

Бразилия: 12.Жулио Сезар, 2.Дани Алвеш, 3.Тиаго Силва, 4.Давид Луиз, 6.Марсело, 7.Халк (Рамирес, 62), 8.Паулиньо (Фернандиньо 46), 9.Фред, 10.Неймар (Виллиан, 71), 11.Оскар, 17.Луиз Густаво.

Огоҳлантришлар: Эно 12, Салли 75, Мбиа 80


Нарзулла Сайдуллаев.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia