UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  0 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  113 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Эрон Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Эрон

Жаҳон чемпионати "F" гуруҳининг Осиё вакили Эрон терма жамоаси ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Эрон терма жамоаси Осиёнинг энг тажрибали жамоаларидан бири саналади. Ушбу терма жамоа Жаҳон чемпионатларида иштирок этиш бўйича бўйича ҳам Осиё жамоалари ичида етарли тажрибага эга ҳисобланишади.
Эрон терма жамоаси шу пайтгача уч маротаба мундиал иштирокчисига айланишган. Бразилиядаги мундиал улар учун тўртинчиси бўлади. 


Бу терма жамоа 1968-1976 йиллар мобайнида Осиёда ҳақиқий етакчилик қилишган. Кетма-кет уч бор Осиё чемпионлигини нишонлаган эронликлар яқин йиллар ичида эски натижаларини такрорлай олишмай келишмоқда. Жамоа ҳар доим фаворитлар қаторида тилга олинади. Лекин Эрон 28 йилдан буён халқаро майдонда бирорта совринни қўлга киритолмай келмоқда. Сўнгги мусобақаларни чорак финалга якунлаётган Эрон терма жамоасида авлодлар алмашуви кузатилди. Эрон таркибида бир қатор дунёга машҳур футбол юлдузлари тўп тепишган. Али Даи, Али Карими, Мехди Мехдавикия сингари футболчилари терма жамоа сафида ҳеч бир ютуққа эриша олишмаган бўлсада, Эрон сафида Жаҳон чемпионатида қатнашишга муяссар бўлишган.
Эрон терма жамоаси илк бор мундиалда 1978 йилда қатнашган. Кейинчалик 20 йиллик танаффусдан сўнг, 1998 йилда Францияда ўтказилган Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланган. Кейинчалик 2006 йилдаги чемпионатда қатнашишга мувофақ бўлган. Жамоа ҳозирча узликсиз ушбу мусобақада иштирок эта олмаяпти. Шунингдек, Эрон терма жамоаси гуруҳ босқичидан нарига ўта олишмаган. Бу чемпионатда ҳам уларнинг имкониятлари у қадар юқори эмас. Сабаби, Эрон жой олган гуруҳдан Аргентина, Босния ва Герцеговина ва Нигерия каби кучли жамоалар тўпланишган. Эроннинг асосий мақсади бу Бразилиядаги мусобақада муносиб тарзда иштирок этиш.


Ҳозирда жамоани порутгалиялик тажрибали Карлос Кейруш бошқариб бормоқда.  

Ҳозирги таркибидаги энг тажрибали футбочи бу Жавод Некунам ҳисобланади.  


Эрон терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил: 1920

Минтақаси: ОФК

Бош мураббий
: Карлос Кейруш (Португалия)

Жамоа сардори: Жавод Некунам

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Али Даи (149 ўйин)

Энг яхши тўпурар: Али Даи (109)

ФИФА рейтингидаги ўрни: 37

Илк ўйин: Озарбайжон - Эрон 11:0 (1929 йил)

Энг йирик ғалабаси: Эрон - Гуам 19:0 (2000 йил)

Энг йирик мағлубияти: Озарбайжон - Эрон (1929 йил)

Эришган ютуқлари:
Осиё чемпиони
: (1968, 1972, 1978)



Эрон терма жамоаси якуний таркиби:
Дарвозабонлар: Даниэль Давари ("Айнтрахт", Брауншвейг, Германия), Алиреза Хагиги ("Спортинг", Ковильян, Португалия), Рахман Ахмади ("Сепахан");

Ҳимоячилар
: Хоссейн Махини, Джалаль Хоссейни, Мехрдад Пулади (ҳаммаси — "Персеполис"), Стивен Бейташур ("Ванкувер Уайткэпс", Канада), Пехман Монтазери ("Умм-Салаль", Катар), Амир-Хуссейн Садеги, Хашем Бейкзадех (иккаласи — "Эстегляль"), Ахмад Аленемех ("Нафт"), Эхсан Хаджсафи ("Сепахан");

Ярим ҳимоячилар
: Джавад Некунам ("Кувейт"), Андраник Теймурян ("Эстегляль"), Реза Хагиги ("Персеполис"), Гасем Хададифар ("Зоб Ахан"), Бахтиар Рахмани ("Фулад"), Ашкан Деджага ("Фулхэм", Англия);

Ҳужумчилар
: Масуд Шоджаи ("Лас-Пальмас", Испания), Алиреза Джаханбахш (НЕК, Нидерланды), Реза Гучаннежад ("Чарльтон", Англия), Карим Ансарифард ("Трактор Сази"), Хосро Хейдари ("Эстегляль").



Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика