ЖЧ-2014. Испания термасида Морено, Навас ва Итурраспе мундиалга бормайди

Narzulla Saydullayev
31 май 2014, 11:22
Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте Дель Боске Боливияга қарши ўйиндан сўнг (2:0) ЖЧ-2014 учун якуний рўйхатдан ўрин олмайдиган уч нафар футболчи номини эълон қилди.
"Севилья" ҳимоячиси Альберто Морено ва ярим ҳимоячиси Андер Итурраспе ("Атлетик") ва "Манчестер Сити" ярим ҳимояичси Хесус Навас Бразилиядаги мундиалда иштирок этишмайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Англия чемпиони Хесус Навас Жаҳон чемпионатида соғлиги билан муаммолар туфайли қатнашмайди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›