UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  7 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  7 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

ЖЧ-2014. Финалга ташриф буюраётган таниқли шахслар Янгиликлар

ЖЧ-2014. Финалга ташриф буюраётган таниқли шахслар

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг финал учрашувига бир қатор таниқли шахслар ва дунё таниган артистлар ташриф буюришмоқда.

Улар орасида Россия президенти Владимир Путин, Германия канцлери Ангела Меркель, Габон президенти Али Бонго Ондимба, Жанубий Африка Республикаси раҳбари Якоб Зума, Венгрия вазири Виктор Орбан, Бразилия президенти Дилма Руссеф каби таниқли шахслар бугун Германия - Аргентина ўртасидаги финал ўйини стадиондан кузатишади.

Шунингдек, бир қатор спортчи ва таниқли артистлар ҳам бугунги финалда меҳмон сифатида ташриф буюришади.

Италиялик футболчилар Фабио Каннаваро, Кристиан Вьери, Марко Матерацци, испаниялик Карлес Пуйол, НБА юлдузи Леброн Жеймс, машҳур актёр Дэниэл Крэйг, Эштон Катчер, Шакира ҳамда Эрос Рамазоттилар "Маракана" стадионида финални томоша қилишади.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов, ПФЛ раҳбари Фарҳод Магометовлар ҳам жаҳон чемпионати ҳал қилувчи баҳсини кўриш учун Бразилияга йўл олишган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика