ЖЧ-2014. Дастлабки тур рамзий терма жамоаси
19 июн 2014 18:57
Янгиликлар
ЖЧ-2014. Дастлабки тур рамзий терма жамоаси
Бразилиядаги мундиалнинг биринчи тур ўйинлари барчамизга жуда кўплаб голларни тақдим этди.
Сайтимиз ижодкорлари илк турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.
Дарвозабон: Сальваторе Сиригу (Италия)
Унга кўра дарвозани Италия терма жамоаси посбони Сальваторе Сиригуга топшиирдик. Буффонинг кутилмаган жароҳати туфайли ПСЖ посбони Англияга қарши ўйинда майдонга тушди. Айтиш керакки Сиригу ўзини йўқотиб қўймади ва инглизларнинг бир қатор хавфли зарбаларидан сўнг тўпни қайтарди. Италия муҳим ўйинда 2:1 ҳисобида зафар қучишида айнан посбоннинг ҳам ҳиссаси борлиги аниқ.
Ҳимоячилар: Рикардо Родригес (Швейцария), Матс Хуммельс (Германия), Дейли Блинд (Голландия)
Ҳимояда учта футболчи номзоди танланди. Сабаби турда жуда кўп голлар урилди, демак ҳужумчи ва ярим ҳимоячилар яхшироқ ўйнашган. Швейцариялик Рикардо Родригес Эквадорга қарши ўйинда жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди. Чап қанот ҳимоячиси бўлган Родригес нафақат ҳимояда балки ҳужумда ҳам ажойиб ўйнади. Жамоаси урган иккала голга ҳам пас берганини таъкидлаш лозим.
Германия терма жамоаси дастлабки турнинг энг марказий ўйинларидан бирида Португалияни 4:0 ҳисобида тор-мор этди. У немислар марказий ҳимоясида Мертесакер билан тандем ҳосил қилди ва Роналду бошчилигидаги Португалияга гол уриш имконини бермади. Бундан ташқари бир неча марта олдинга ўтди ва бир вазиятда Руи Патрисиу қўриқлаётган дарвозага гол урди.
Голландиялик Дейли Блинд отаси изидан бориб футболчи бўлди, ажойиб футболчи бўлди. Мундиалдаги дебют ўйинда амалдаги Жаҳон чемпиони Испанияга қарши баҳсда ўзини ёрқин намойиш эта олди. Чап қанотда ҳам ҳимоя, ҳам ярим ҳимояда ҳаракат қилган Блинд икки аниқ тўп узатиши билан ўйин тақдирини ҳал қилди.
Ярим ҳимоячилар: Хуан Куадрадо (Колумбия), Тони Кроос (Германия), Арьен Роббен (Голландия), Андреа Пирло (Италия)
Колумбия терма жамоаси узоқ танаффусдан сўнг мундиалда иштирок этмоқда. Фалькаосиз қолган жамоада яна бир қатор машҳур футболчилар борлигини барчага кўрсатишмоқда. Хуан Куадрадо Греция билан баҳсда рақиблар ҳимоясига анча ташвиш туғдирди. Иккита голга пас берган ярим ҳимоячи тур рамзий терма жамоасига киритилди.
Германиялик Тони Кроос марказда ажойиб ҳаракат қилди. Португалияга қарши баҳсда ажойиб паслар билан ҳужумчиларни тўп билан таъминлаб турди, улардан бирида Хуммельс боши билан дарвозани ишғол қилди.
Дастлабки турнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган Арьен Роббени рамзий термага киритмаса адолатдан бўлмас эди. Испанларнинг йирик ҳисобда таслим қилинишида Роббеннинг хизматлари жуда катта. Икки-уч бор тезкор ҳаракатлари билан испан ҳимоячиларини шошириб қўйган Роббен Касильяс дарвозасига икки бор тўп киритишнинг уддасидан чиқди. ВИДЕО. Унинг сўнгги дақиқалардан тўхтатмасдан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Касильяс қайтармаганида турнинг энг чиройли голларидан бирига айланарди.
Ҳужумчилар: Томас Мюллер (Германия), Робин ван Перси (Голландия), Карим Бензема (Франция)
Рамзий терма жамоанинг ҳужумидан уч нафар футболчига жой топилди. Уларнинг сафи кўпроқ бўлиши мумкин эди, аммо жамоа 11 нафар футболчидан иборат бўлишини унутманг.
Германиялик Томас Мюллер Жаҳон чемпионатларида гол уриш ҳадисини олган шекилли, ўтган мундиалда 5та гол урган Мюллер Бразилиядаги ЖЧда биринчи ўйиндаёқ 3та тўп киритди! Агар шу тахлит давом этадиган бўлса мундиалларда энг кўп гол урган футболчига айланиши мумкин.
Робин ван Перси илк турнинг энг чиройли голи муаллифи бўлди. ВИДЕО. Иккинчи бўлимда Касильяснинг хатосидан сўнг ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлган ван Перси рамзий терма жамоага киритилди.
Франция биринчи турда Гондурас билан ўйнади. Тўғри рақиб кучсиз, буни устига ўйин давомида 10 киши бўлиб қолди, лекин деярли учта гол урган Карим Бензема ушбу жамоага киритилишига бу ҳеч қандай сабаб бўлмади. Сабаби ҳужумчи ўзи ишини ажойиб тарзда бажарди ва дублга эришди. Иккинчи гол урилган вазиятда айнан Бенземанинг зарбасидан сўнг тўп даровза устунига тегиб дарвозабондан дарвозага бориб тушди ва автогол сифатида қайд этилди.
Бу бизнинг талқинимизга кўра тузилган рамзий терма жамоа. Сиз ҳам ўз рамзий терма жамоаингизни тузишингиз мумкин. Комментларда ёзиб қолдиринг.

Фикрлар