UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2

ЖЧ-2013. Марокаш ўсмирлари қандай қилиб мундиалга чиқишди? Янгиликлар

ЖЧ-2013. Марокаш ўсмирлари қандай қилиб мундиалга чиқишди?

Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланганди.
Унга кўра Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳда Панама, Марокаш ва Хорватия жамоаларига қарши ўйнайдиган бўлди.

Биз гуруҳдаги рақибларимиз қай тарзда ушбу Жаҳон чемпионатига чиқишганини ўқувчиларимизга тақдим этиб бораяпмиз. Кеча 1-турдаги рақибимиз Панама ҳақида маълумот бергандик. Энди навбат 2-турда бизга тўқнаш келадиган Марокаш ўсмирларига.  

2013 йилнинг 13-27 апрель кунлари ўсмирлар ўртасида Африка чемпионати бўлиб ўтди. Унга айнан Марокаш мезбонлик қилди.

Финал босқичида 8та жамоа иштирок этди. 2та гуруҳда 4тадан жамоа кураш олиб боришди. Марокаш "А" гуруҳида Тунис, Габон ва Ботсвана жамоаларига қарши ўйнади.

Дастлабки турда Марокаш Габонни йирик ҳисобда таслим қилди – 4:1. Ҳамза Сакхи дублга эришган бўлса, Бну Марзук, Жаади биттадан гол уришди.

Иккинчи турда Ботсвана йирик ҳисобда таслим қилинди 3:0. Бну Марзук дублга эришди, Сакхи бита гол урди.

Сўнгги турда Марокаш Тунис билан дуранг ўйнади – 1:1. Марокашликлар сафида Эл Боуаззати тўп киритди. Шу тариқа 7 очко тўплаган Марокаш гуруҳда биринчи бўлди ва ярим финалга чиқди. Шу билан бирга ЖЧга йўлланма олди.

Ярим финалда рақибимиз Кот-ДИвуарга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Марокаш таркибида битта жавоб тўпини Саббар пенальтидан киритди.

Учинчи ўрин учун ўйинда Марокаш Тунис билан ўйнаганди. Асосий вақт 1:1 ҳисоби қайд этилган ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланганди. Унда Тунис ўсмирлари 11:10 ҳисобида зафар қучишганди.

Марокаш ўсмирлари биринчи бор U17 Жаҳон чемпионатида қатнашади. Бу давлат ўсмирлари олдинги мундиалларга йўлланма ололмаган.

Сайтимизни кузатиб борсангиз Хорватия ўсмирлар терма жамоаси ҳақида хабар берамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика