UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  1 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  19 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  3

Жанубия Кореялик мураббийлар андижонлик болаларга машғулот ўтказди ФОТО Янгиликлар

Жанубия Кореялик мураббийлар андижонлик болаларга машғулот ўтказди ФОТО

Бугун Андижон шаҳрининг Шўрбулоқ даҳасида жойлашган “Ихтисослаштирилган футбол мактаб интернати”га кореялик мураббийлар келиб болаларга машғулот ўтказди.
“KOREA CENTRAL ASIA CARAVAN-2014” лойиҳасига кўра, Жанубия кореялик таниқли собиқ футболчи Сон Чон Гук бошчилигидаги мураббийлар гуруҳи  19-21 ноябрь кунлари Тошкент, Фарғона ва Андижонда ёшларга машғулот ўтказди.

Жанубия кореянинг юртимиздаги элчихонаси томонидан ташкил этилган мазкур ўқув курси мамлакатимиз ёшларининг янада тажриба орттиришига сабаб бўлиши тайин.

Меҳмонлар Шўрбулоқ даҳасидаги сунъий майдонга соат 14:00га яқин ташриф буюрди. Шунингдек Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси ҳам мастер классни бевосита стадионда туриб кузатиш мақсадида қадам ранжида қилди. Тадбирни дастлаб айнан ушбу элчи очиб берди.

Шундан сўнг 4 кишидан иборат мураббийлар гуруҳи 40дан зиёд болалар билан машғулот ўтказди. Сон Чон Гук дастлаб болаларни гуруҳларга ажратиб олиб, сўнгра ёрдамчилари билан бирга ўз билганларини амалда намойиш этди. Қарийиб икки соат давом этган ўзига хос мастер класс ёшлар учун қизиқарли ва шу билан бирга ҳар томонлама фойдали ўтди дейиш мумкин. Машғулот сўнггида мураббийлар 30 дақиқадан иборат икки тайм футбол ўтказди. Эътиборлиси Сон Чон Гук ёшлар жамоасида ҳаракат қилиб, ажойиб тўп оширишлари билан ёшларга сабоқ берди.

Шу тариқа ўқув-машғулот якунига етди ва унинг сўнггида кореялик мураббийлар машғулотга олиб келинган 50га яқин тўпларни болаларнинг ҳар бирига совға қилди.

Дарвоқе, кореялик ёш мураббийлар бундан олдин Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ҳам бўлиб, ёшларга машғулот ўтказишган.


Исломбек Рустамбеков.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика