UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  0 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  0 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  6 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  2 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  15 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

Жамшид Саидов: "Ёшларимизга ғалаба руҳиятини сингдирамиз" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Ёшларимизга ғалаба руҳиятини сингдирамиз"

Кеча ёшлар лигаси доирасида "Машъал" - "Олмалиқ" (2:1) учрашуви бўлиб ўтди.
Сўнгги дақиқада киритилган гол "газчилар"га мавсумдаги учинчи ғалабани олиб келди. Айни вақтда турнир жадвалини бошқариб турган ёшлар жамоамиз бош мураббийи Жамшид Саидов фикрлари билан қизиқдик.

- Жалолович, биринчи бўлиб кеча бўлиб ўтган ёшлар лигаси баҳси ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз ?

Жуда ҳам асабий ўйин кечди. Бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилишимизга қарамай йигитлар вазиятларни якунлай олмади. Бунга баъзан дарвоза тўсини сабаб бўлган бўлса, кўп ҳолатда ёшларимизга тажриба етишмаяпди. Имкониятлар бўлмоқдами демак янада кўпроқ ишлаш керак. Ёмон ўйин кўрсатмадик деб ўйлайман. Бундан иссиқ об-ҳавода йигитлар яхши меҳнат қилишди. Бунинг учун уларга албатта миннатдорчилик билдираман.

- Ушбу мавсум тўртта учрашувда майдонга тушган ёшларимиз учта ғалабага эришди. Шунга қарамай ўтган йилгига қараганда ўйинида пасайиш кузатилганга ўхшайди.

Бу тўғри. Ўзимиз ҳам буни ҳис қилмоқдамиз. Биринчи сабаб мавсум энди бошланди ва ҳали жамоларни ҳеч бири ўйинларда тўла кучини кўрсата олмаяпди. Турдан-турга ўйинлар яхшиланиб бормоқда. Жумладан бугун ҳам. Олдинги ўйинларга нисбатан қандайдир ўзгариш бор. Иккинчи сабаб мана шу ёшлар таркибимиз 60/70 фоизга бутунлай ўзгариб кетди. Албатта бу ёшлар лигаси чемпионати учун табиий ҳолдир. Шу боис дастлабки турлар нафақат бизнинг жамоада ва бошқа ўйинларда ҳам шу ҳолни кўрамиз.

- Ёшлар лигасида ёши катта футболчиларни кўп иштирок этишига қандай қарайсиз?

Ёшлар лигаси асосий таркибда ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган футболчилар учун жуда зарур. Шу боис биз бугун фақатгина икки нафар ёши катта футболчи хизматидан фойдаландик ва бошқа ўйинларда ҳам биз лиметни тўлдириб ўйнаганимиз йўқ. Мисол учун Иқбол Бобохонов, Нодир Давлатов бугун майдонга тушди. Бобохонов учун амалиёт бўлган бўлса, Давлатов жароҳатдан сўнг сафга қайтди. Бу ўйин улар учун фойдали бўлишига ишонаман.  

- Умуман мавсумдаги ўйинлардан мураббийлар штаби қониқиш ҳосил қилаяпдими ?


Йигитларимиз ўйиндан-ўйинга ҳаракат қилмоқда. Ёмон ўйин кўрсатди дея олмайман. Камчиликлар кўп лекин буларни тўғрилаш учун ўйинлар керак ва биз айнан ҳозир шу ўйинлар орқали буни тўғрилаб боришга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча қониқдик дея олмайман. Хатоларни кўраяпмиз ва буни устида ишлаймиз.

- "Машъал" ёшлари бу турнирда амалдаги чемпион ҳисобланади. Бу йил ҳам ёшлар таркиби жамоаси олдига мақсад қўйилганми ?

Албатта раҳбарият ҳар бир ўйинда вазифа қилиб ғалабани қўяди. Ғалаба билан бирга ўйинни шакллантириш биринчи вазифамиздир. Чемпионликни сақлаб қолмоқчимиз. Бунинг учун бизга ҳар бир ўйинда жуда қийин бўлади. Боиси ўтказган тўртта ўйинимизда ҳам рақибларимиз жуда катта тайёргарлик билан майдонга тушади. Футболчилари эса чемпионларга қарши кучли ўйин кўрсатиб, мураббийлар назарига тушишни истайди. Шу боис бошқа жамоалардан ҳам кўра бу йил ёшларимизга жуда қийин бўлади.  

- Ўтган йил якунларига кўра чемпионликни қўлга киритган ёшлар асосий таркибга кам жалб этилди. Нисбатан биринчи лигамиздан асосий таркибга ўтиш кўпроқ. Бу йил мавсум якунларида қайси футболчиларни асосий таркибга ўтиши мумкин дея баҳолайсиз?

Ҳозир бир нарсани айтиш жуда қийин. Ёш футболчи 20 ёшгача бўлади ва  ҳар куни ўйинида ўзгариш бўлади. Бугун тўртта гол урган футболчи , эртага тўртта вазиятни йўққа  чиқариш  мумкин. Бизда бир хил темпни ушлаб тура оладиган ёшлар керак. Бутун мавсум давомида буни кўриб борамиз. Номларини айта олмайман лекин ёшлар таркибимиздан кўплаб футболчилар асосий таркибга киришини истайман. Бу эса уларнинг ўзларига ҳам боғлиқдир. Ҳозир айта олмайман бу асосийга ўтади ёки ўта олмайди деб.  Ёшлар таркиби ўйинини асосий мақсади ўйна ва ғалаба қозон.

- Ёшлар таркибини ўйинларини бош мураббий кузатиб борадими? Хулосалар биргаликда ҳал этиладими ?

Албатта, ҳар бир ўйинни бош мураббийимиз кузатиб боради. Ўйин олдидан, танаффусда ва ўйиндан сўнг ҳар бир футболчининг ҳаракатларини муҳокама қиламиз. Камчиликларни биргаликда кўриб чиқамиз. Ҳар бир ҳаракат маслаҳатда ва назоратда бўлади.

- Ёшлардан сиз бу йил қандай натижа кутасиз ?

Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун чиқамиз. Клуб раҳбарияти айтиб ўтгандек биз "Машъал"нинг ҳар бир футболчисида ғалабага бўлган руҳиятни сингдиришимиз керак. У ҳоҳ академиянинг кичик ёш футболчиси бўлсин, ҳоҳ асосий таркиб. Биз ёшларга ғалаба руҳиятини сингдирамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика