UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Зепп Блаттер Қрим клублари Украина лигаларида ўйнаши кераклигини таъкидлади Янгиликлар

Зепп Блаттер Қрим клублари Украина лигаларида ўйнаши кераклигини таъкидлади

ФИФА президенти Зепп Блаттер ташкилотнинг Сан-Паулуда бўлиб ўтган когресси чоғида Қрим футбол федерациясининг Россия футбол иттифоқи таркибига қўшилиши масаласи муҳокама қилинмаганини маълум қилди. Бу ҳақда Sportbox хабар бермоқда.
«Биз Қрим футболининг Россияга қўшилиши масаласини муҳокама қилганимиз йўқ. Умуман, Қрим масаласи – мураккаб, чунки халқаро нуқтаи назардан Қрим Украинанинг ҳудудий бирлиги», – дейди Блаттер.

«Бу дегани, агар Қрим футбол клублари профессионал лигаларда иштирок этишни хоҳлашса, у ҳолда Украина лигаларида иштирок этишлари мумкин», – дея қўшимча қилди ФИФА президенти.

Аввалроқ, Россия футбол иттифоқи Қрим ва Севастополь футбол федерацияларини ўз таркибига қўшиб олиш тўғрисидаги қарорнинг қабул қилинишини кечиктиргани маълум бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Украинадаги сиёсий инқироз сабаб, Қрим март ойида референдум орқали ўз мустақиллигини эълон қилиб, Россия таркибига қўшилиш истагини билдирган эди. Шундан сўнг Россия Қримни ўз таркибига қўшиб олган, ҳозирги вақтда Қримни Россия билан интеграция қилиш бўйича фаол ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Бироқ Қримнинг мақоми юзасидан ўтказилган референдум ҳам, унинг мустақиллик эълон қилгани ҳам, Россия таркибига қўшилгани ҳам халқаро ҳамжамият томонидан ҳам, амалдаги Украина раҳбарияти томонидан ҳам тан олингани йўқ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика