"Зенит" Азмунни 35 миллион еврога сотишга тайёр
01 ноя 2019 14:22
Янгиликлар
"Зенит" Азмунни 35 миллион еврога сотишга тайёр
"Зенит" ҳужумчи Сердар Азмун борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
"Кўклар" 24 ёшли форварднинг трансферидан 35 миллион евродан кам ишлаб олмоқчи эмас.
Қайд этиш керакки, Питер клуби ўйинчи билан қишда хайрлашмоқчи эмас, балки ёзги трансферлар ойнаси учун мўлжалланган таклифларни кўриб чиқмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Азмун "Зенит"га 2019 йил февралда "Рубин"дан 12 миллион евро эвазига ўтган эди.
Эронлик ўйинчи жорий мавсум клуби сафида 18та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 6та ассисга эришган.
Олдинроқ, Азмунга Дортмунднинг "Боруссия" клуби қизиқиш билдираётгани борасида хабарлар янграган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар