UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  0 00:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Астон Вилла"ни қабул қилмоқда, Ҳусанов ўйинни захирадан бошлади (онлайн ҳисоб)  32 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  0 23:40Ла Лига. "Барселона" – "Мальорка". Таркиблар аниқ!  8 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  2 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  7 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  6 20:15Футзал. Ўзбекистон кубогининг C ва D гуруҳида сўнгги ўйинлар якунланди  0 19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  3 19:28"Футбол олами"." Нефтчи" - "Пахтакор" 0:4 ва бошқа ўйинлар ҳақида  0 19:18"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди  12

Зенан Займович: "Сўғдиёна"да нечта гол ураман? Олдиндан башорат қилишни ёқтирмайман. Лекин..." Янгиликлар

Зенан Займович: "Сўғдиёна"да нечта гол ураман? Олдиндан башорат қилишни ёқтирмайман. Лекин..."

"Сўғдиёна" жамоаси кеча Туркия йиғини доирасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

"Сўғдиёна" Сербия клуби билан дуранг қайд этди

Сербиянинг "Железничар" жамоаси рақиб вазифасини ўтаган учрашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Жиззахликларнинг ўйиндаги ягона голига босниялик ҳужумчи Зенан Займович муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг у сайтимизга кичик интервью берди. 

- "Железничар" билан ўйин ҳақида...

- Биринчи ўйин ҳеч қачон осон ўтмайди. У расмий ёки ўртоқлик бўлсин старт барибир қийин бўлади. Ўйиндан-ўйинга барчаси жойига тушиб боради, деб ўйлайман.

- "Сўғдиёна"га келганингизга 2 ҳафтадан ошди. Мослашиш жараёнидан ўтяпсизми?

- Мослашиш жуда яхши кетяпти. Мураббийлар, футболчиларнинг кўмагини ҳис қиляпман. Иккинчи қадам бу тил ўрганиш. Футболда терминлар бир ҳил қўлланилади. Лекин ўзаро мулоқотда барибир мен ўйнаётган мамлакат тилини бироз билиш керак. 

- Маълумотларга қараганда сизда Бельгия, Босния ва Герцоговина фуқаролиги бор. Аслида қайси мамлакатда туғилгансиз?

- Бельгияда туғилганман. футболчилик фаолиятимни эса "Антверпен" ёшлар жамоасида бошлаганман. Шу вақтгача профессионал фаолиятим давомида Хорватия, Босния ва Герцоговинада тўп тепганман. Ўзбекистон мен учун янги саргузаштлар, ўзимни бошқа чемпионатда синаб кўриш имконияти. 

- "Сўғдиёна"га қандай келиб қолдингиз?

- Клубдагилар таклиф билан чиқди, хоҳиш-истакларим билан қизиқди. Рози бўлдим. Ҳужумкор ўйин кўрсатамиз. Олдинги чизиқда кўп вазиятлар яратамиз. Бу ҳужумчи учун жуда яхши. 

- Ўзбекистонда ўйнаган 3 нафар ҳамюртларингизни санаб берингчи?

- Самир Бекрич ("Бунёдкор"), Керим Палич ("Металлург"), Дарко Маркович ("Пахтакор") лигангиз ҳақида маълум бир маълумотларни айтишди. 

- Ҳужумчидан табиийки биринчи навбатда гол кутилади. Легионер бўлса бу босим икки ҳисса ортади. 2023 йилда нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- Голлар сони борасида олдиндан башорат қилишни ёқтирмайман. Аммо ўйиндан завқ олиб ҳаракат қилсангиз голни ўзи келади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика