Заха "Кристал Пэлас" билан янги битим тузди

Aslanov Jasurbek
15 авг 2018, 15:11
"Кристал Пэлас" ҳужумчиси Уилфрид Заха клуб билан шартномасини узайтирди.

Бу ҳақда Лондон клуби расмий сайти маълум қилди.

Маълумотларга кўра, янги битим 2023 йилнинг ёзигача белгиланган.

Заха АПЛнинг 1-турида 90 дақиқа иштирок этиб, 1та гол уришга муваффақ бўлди.

Олдинроқ, Заханинг хизматларига "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлаётгани борасида маълумотлар тарқаганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›