Завиша Милосавлевич Андижонда бўлиб, болалар футболи билан яқиндан танишди
20 дек 2017 09:12
Янгиликлар
Завиша Милосавлевич Андижонда бўлиб, болалар футболи билан яқиндан танишди
У ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш бўйича ўзининг дастурини тақдим этди.
Завиша Милосавлевичнинг дастури ЎФФ раҳбариятига маъқул келса, у 3-ҳудуд ҳисобланган водийда (Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида) иш олиб боради.
Завиша Милосавлевич ҳудудлардаги болалар футболи мураббийлари билан учрашиш, у ердаги ҳолатни ўрганиш мақсадида, Андижон шаҳрига жўнаб кетганди.
Сербиялик мутахассис Андижонда болаларнинг футбол билан шуғулланиши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Футбол мактаблари тарбияланувчилари билан учрашиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.Шунингдек, болалар футболи бўйича иш олиб бораётган мураббийларга ўз дастурини тақдим этди.
Шунингдек, бугун болалар футболи бўйича испаниялик мутахассис, "Реал Мадрид" академиясида фаолият юритган Кико Зунига пойтахтимизга ташриф буюради. У кун давомида ЎФФ раҳбарияти билан учрашиб, юртимизда болалар футболини ривожлантириш бўйича ўз дастурини тақдим этиши режалаштирилган.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар