UZ

Сўнгги янгиликлар

01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:10ЕЧЛ. ПСЖ – "Бавария" (онлайн ҳисоб)  0 01:10ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  21 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  5 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  0 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  0 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  9 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  2 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  5 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4 21:32Криштиану Роналду: "Манчестер Юнайтед" нотўғри йўлда"  13 21:08Эрлинг Холанд: "Мен улар каби бўла олмайман"  11 20:52"Реал" ҳимоячиси: "Яхши ҳимояланиш сирини Италияда ўрганганман. "Ювентус" ва "Рома"дан миннатдорман"  1

Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади" Янгиликлар

Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчиси Зафармурод Абдираҳматов Мисрдан учралган мағлубиятдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда ҳалқимиздан кечаги мағлубият учун узр сўрайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, ҳар доим ҳам бизнинг режалар амалга ошавермади. Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага кирмади. Демак, насиб қилмаган экан. Миср ҳам яхши ҳимояланди ва ғалати урилган гол ўйин натижасини ҳал қилди.

- Биринчи ўйинга қараганда ёмонроқ ўйин ўтказдик. Иккинчи тур баҳсида бизга нималар етишмади деб ўйлайсиз?

- Кечаги баҳсда бизга фақатгина гол етишмади. Қолган жиҳатларда устунлик бизда эди. Миср терма жамоаси Испания фарқли тарзда кўпроқ ҳимояга ва қарши ҳужумга таянган ҳолда ўйнади.

- Миср терма жамоаси биздан кучлироқ эдими?

- Миср олимпия терма жамоасини кучли демаган бўлардим. Чунки биз ҳеч қайси жиҳатда рақибга ютқазмадик, фақатгина ҳисобдаги устунлик улар томонда бўлди.

- Учрашув якунланганидан сўнг кийиниш хонасидаги ҳолат қандай эди?

- Ўйиндан кейин кайфият яхши эмас эди. Бош мураббийимиз бундан ҳам яхшироқ иштирок этишга қодир эканлигимизни таъкидлаб ўтдилар. Барча мағлубият таъсирида эди. Кейинги учрашувга тайёргарлик кўришимиз кераклиги ҳам муҳокама қилинди. Мухлисларимизга раҳмат айтаман. Улар бизни ажойиб тарзда қўллаб қувватлашди. Кейинги мусобақаларда ва Олимпия ўйинларида янада кучлироқ бўлиб қайтамиз ва юқори ўринлар учун курашамиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика